Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Солиқ солиш

Тиббиёт муассасалари учун солиқ имтиёзлари

 

Кичик корхона (МЧЖ) 2016 йил сентябрда рўйхатдан ўтказилган. 2016 йил октябрда лицензия олганидан сўнг ижарага олинган бинода тиббий хизматлар (стоматология ва косметология эмас) кўрсатмоқда.

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармони 7-бандига мувофиқ, аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасаларига имтиёзлар берилган.

ЯСТ тўловчи, тиббий хизматлар кўрсатувчи кичик корхоналар Президентнинг мазкур Фармони билан тақдим этилган солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланишлари мумкинми?

М.Саидаҳмедова.

 

Ҳа, ЯСТ тўловчи, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) кичик корхоналар 2018 йилнинг 1 январигача бўшайдиган маблағларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирган ҳолда ЯСТ тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланишлари мумкин (19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди).

Тиббиёт муассасалари барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилиши лозим.

Корхонангиз учун солиқлар бўйича имтиёз ЯСТга татбиқ этилади. Ягона ижтимоий тўловни тўлашга доир мажбуриятингиз сақланиб қолади.

ЖШДС ва суғурта бадалларига келсак, корхонангиз даромадлар тўлаш манбаи сифатида уларни ушлаб қолиши ва тўлаши шарт, чунки сиз солиқ агенти ҳисобланасиз.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги тиббий жиҳозлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва унинг сарфланадиган материаллари 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши ҳам назарда тутилган. Рўйхат ВМнинг 31.12.2013 йилдаги 356-сон қарори билан тасдиқланган.

Шу тариқа, тиббиёт муассасангиз 2018 йилнинг 1 январигача қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:

ЯСТ бўйича, башарти бўшайдиган маблағлар корхонангизни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилса;

божхона тўловлари бўйича, башарти ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича янги тиббий жиҳозлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва унинг сарфланадиган материаллари олиб келинса.

Бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида расмийлаштириш ва акс эттириш тартиби тегишли Низомда (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1806 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика