Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Солиқ солиш

Натура тарзидаги дивидендлар: солиқ оқибатлари

 

ЯСТ тўловчи корхона қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Муассис (жисмоний шахс) дивидендлар ҳисобига хом ашё, материаллар ёки тайёр маҳсулот олмоқчи.

Муассисга дивидендлар ҳисобига ТМБ берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

А.Корягина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Муассисга дивидендлар ҳисобига ТМБ берилганда биринчи навбатда улардан 10%лик ставкада солиқ ушлаб қолиш зарур. Дивидендларнинг қолган суммасига (90%) ТМБ берилади.

Масалан, агар 1 000 минг сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган бўлса, 100 минг сўм солиқ ушлаб қолинади, 900 минг сўмга эса ТМБ берилади.

Агар муассисга материаллар берилаётган бўлса, ҳисобланган дивидендлар суммаси (солиқсиз) билан берилаётган материаллар қиймати ўртасида юзага келувчи ижобий фарқ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Ушбу фарқ корхонанинг бошқа даромадига киритилади ва унга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 132, 353-моддалари).

Масалан, агар дивидендлар ҳисобига берилаётган материаллар қиймати – 800 минг сўм, дивидендлар суммаси эса (солиқ ушлангандан кейин) – 900 минг сўм бўлса, 100 минг сўмлик (900 – 800) ижобий фарқ ЯСТ солинадиган даромадга киритилади. 5%лик ставкада ЯСТ суммаси – 5 минг сўм (100 х 5%).

Амалиётда ортиқча тўлашдан маъно йўқ, албатта. Шу сабабли, имкони бўлса, дивидендлар ҳисобига 900 минг сўмлик материалларни бериш мақсадга мувофиқ. Шунда фарқ нолга тенг бўлади ва даромад юзага келмайди.

Муассисга дивидендлар ҳисобига маҳсулотлар ёки товарлар берилиши маҳсулотларни (товарларни) реализация қилишдан тушган, ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Масалан, агар дивидендлар ҳисобига бериладиган маҳсулотлар таннархи – 800 минг сўм, дивидендлар суммаси эса – 900 минг сўм бўлса, дивидендлар суммаси даромадга киритиладиган, ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади. 5%лик ставкада ЯСТ суммаси – 45 минг сўм (900 х 5%).

Агар маҳсулотлар таннархи дивидендлар суммасидан юқори, масалан, 950 минг сўм бўлса, маҳсулотларнинг таннархи реализациядан тушган тушум ҳисобланади.

Мазкур ҳолатда таннархдан паст нархда реализация қилинган (900 < 950). Шу сабабли 950 минг сўмлик маҳсулотларнинг таннархи тушумга киритилади. 5%лик ставкада ЯСТ суммаси – 47,5 минг сўм (950 х 5%).

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика