Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Солиқ солиш

Балиқчига солиқ

 

Шаҳар ташқарисида участкам бор. Бу ҳудудда балиқ урчитмоқчиман.

Фаолиятимга солиқ солинадими?

Н.Чу,

МЧЖ муҳандис-таҳлилчиси.

 

– Турли вариантлар мавжуд.

 

Солиқ солишсиз

Агар жисмоний шахс сифатида ўз меҳнатингиздан фойдаланган ҳолда уй хўжалигида балиқ етиштирсангиз, тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан оладиган даромадларингизга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди).

Мазкур даромадлар ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатининг бошқаруви томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот сизга ёки сизнинг оила аъзоларингизга ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирингизда, солиқ солишдан озод қилинади.

 

Солиқларни тўлаган ҳолда

Агар ер участкангизда ишлаш учун ёлланма ходимларни жалб этсангиз, хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз ва Низомга (ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова) амал қилишингиз шарт.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (Рўйхатнинг 65-банди, ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) киритилган.

Хусусий тадбиркор фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда 1 нафардан 3 нафаргача миқдорда ходимларни ёллашга ҳақлидир (Рўйхат, 219-сон Низомга ­1-илова). Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотишда ёлланма ходимларнинг чекланган сони 2 кишини ташкил этади.

Хусусий тадбиркор қатъий белгиланган солиқ ва ўз мажбуриятлари юзасидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайди. 2017 йилда хусусий тадбиркордан фаолиятнинг бошқа турлари бўйича ундириладиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган: Тошкент шаҳрида – 2 ЭКИҲ, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 1,5 ЭКИҲ, бошқа аҳоли пунктларида – 1 ЭКИҲ (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 12-илова). Солиқ суммаси 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲдан (149 775 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

Хусусий тадбиркор Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорини ўзи учун мустақил равишда белгилайди, бироқ у ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак (Солиқ кодексининг 311-моддаси; Низомнинг 15-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Хусусий тадбиркор зиммасига ҳар бир ёлланма ходим учун қуйидагиларни тўлаш мажбурияти ҳам юклатилади:

● бюджетдан ташқари ПЖга суғурта бадаллари – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

● қатъий белгиланган солиқ – амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30%и (Солиқ кодексининг 374-1-моддаси).

Хусусий тадбиркор у билан меҳнат муносабатларида бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига кўра ишларни бажарадиган ходимга тўлайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 9-банди).

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика