Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 14 / Божхона

Экспорт декларациясини ким тасдиқлайди

 

Товарни ИМ-40 режимида божхонада расмийлаштириш чоғида импортчи рус тилига таржима қилинган ва импортчи томонидан тасдиқланган экспорт божхона декларациясини (электрон, қоғозга чиқарилган ва экспортчи тасдиқлаган) тақдим этди. Божхона органи декларацияни экспорт мамлакатидаги божхона органи тасдиқлашини талаб қиляпти. Божхона органининг талаби қонунийми?

Рустам С.

 

Ҳа, қонуний.

Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган) импортёрлар томонидан экспорт божхона юк декларациясини (ЭБЮД) ва Ўзбекистоннинг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, ЎзР божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун мажбурий тақдим этиш тартибини белгилайди.

ЭБЮД:

 қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки импортёр томонидан тасдиқланган нусхаси тарзида;

 қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи ёки импортёр томонидан тасдиқланган электрон божхона юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин (Низомнинг 6-банди).

Бунда ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон божхона органларига рус ёки инглиз тилларида тақдим этилади. Бошқа тилда тўлдирилган ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат импортёр томонидан тасдиқланган ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги таржимаси билан бирга тақдим этилиши керак (Низомнинг 7-банди).

Хатингизга қараганда, импортчи сифатида ЭБЮДнинг таржима вариантини тасдиқлатгансиз. Низомга кўра эса унинг асл нусхасини экспортчи мамлакат божхона органи ёки импортчи тасдиқлаши керак.

Шу сабабли қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишингиз ва тўғри расмийлаштирилган ЭБЮДни тақдим этишингиз зарур.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1583 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика