Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 14 / Назорат

Назорат «таътили» бекор қилинади

 

Газетамизнинг ўтган сонидаги («СБХ»нинг 28.03.2017 йилдаги 13 (1181)-сони) «Назорат «таътили» материалида ўқувчининг: «Солиқ мажбуриятларини виждонан бажараётган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга мораторий амал қиладими?» деган саволига эксперт Камол Музаффаров: «Ҳа, бундай мораторий амал қилади» дея жавоб берди. Бугун бошқа юристнинг нуқтаи назарини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унинг тушунтиришига кўра,

НАЗОРАТ «ТАЪТИЛИ» БЕКОР ҚИЛИНАДИ

Мораторийнинг амал қилиши 2017 йил 1 январдан тўхтади.

Камол Музаффаров «Назорат «таътили» материалида тўғри қайд этиб ўтганидек, молия-хўжалик фаолиятини режали текширишни тақиқлаш 1.04.2011 йилдан то 1.01.2017 йилгача бўлган давр учун белгиланган ҳамда фақат солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли бўлган (4.04.2011 йилдаги ПФ-4296-сон Фармоннинг 1-банди 3-хатбошиси; 7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонга 3-илованинг 4-банди).

Бироқ кўрсатилган давр бирон-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан кечроқ муддатга узайтирилмаган.

Солиқ кодекси (90-моддаси 5-қисми), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун (10-1-моддаси 5-қисми), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (39-моддаси ­5-қисми) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам ­ПФ-4296-сон Фармонда (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон) кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятини режали текширишга тақиқни узайтиришни назарда тутмаган. Юқорида кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчаларда тадбиркорлик субъекти молия йили мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мунтазам равишда тўламаган тақдирда солиқ органлари унда белгиланган муддатлардан кўра кўпроқ режали текширув ўтказишлари мумкинлиги ҳақида сўз юритилган.

Айтайлик, 4 йилда кўпи билан 1 марта режали текширув ўтказиладиган А микрофирмаси 2015 йил январда режали текширувдан ўтди. Демак, кейинги текширув фақат 2019 йил январда тайинланиши мумкин.

Бунда А микрофирмаси 2016 йил мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мунтазам равишда тўламаса, солиқ органлари уни 2017 йилги текширишлар режасига муддатидан аввал киритишга ҳақли бўладилар.

Фикримизча, Солиқ кодексининг 90-моддаси 5-қисми ушбу модданинг (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам) бутун мазмунидан ажралган ҳолда ўқилиши туфайли ушбу норма бошқача талқин қилинмоқда. Шу муносабат билан биргина ҳуқуқий норма ноаниқ талқин қилинишига барҳам бериш мақсадида Солиқ кодексининг 90-моддаси 5-қисмини моҳиятига кўра: «мазкур моддада кўрсатилган текширишларни ўтказиш даврийлигидан қатъи назар» деган сўзлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1490 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика