Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 14 / Солиқ солиш

Штатдаги ўриндошдан даромад солиғи

 

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 14-бандига мувофиқ, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда, ушбу ҳисоблаб чиқиш мақсадларидан қатъи назар, асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик бўйича иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

Агар ходим биргина корхонада бир неча лавозимда ишлаётган бўлса, ЖШДС бутун даромаддан ушланадими ёки ҳар бир лавозим учун даромаддан алоҳида ушланадими?

Д.Тангиров,

МЧЖ юрисконсульти.

 

ЖШДС ходимнинг ушбу корхонада олган жами даромадидан ҳисоблаб чиқарилади.

ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 2-қисми). ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага (Солиқ кодексининг 184-моддаси): меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси), моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси), мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси) ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси) киради.

Ходим шу корхонанинг ўзида ўриндошлик асосида ишлар экан, унга тўланадиган ҳақни жами даромадга қўшиш ва даромадларининг умумий суммасидан ЖШДС ушлаб қолиш тўғри бўлади.

Акс ҳолда битта ходимга 2 та табель рақами бўйича ҳисоб юритишингиз, ўриндошлик бўйича иш ҳақи ҳақида ДСИга маълумотлар тақдим этишингиз, ходим эса ҳисобот йили якунларига кўра декларация топшириши керак бўлади.

Бухгалтерия ва ходимнинг ўзи учун унга битта табель рақамини бириктириш ва ўриндошлик бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда жами даромадидан ЖШДС ушлаб қолиш анча қулай ва осон бўлади. Бунда таҳлилий бухгалтерия ҳисобида ўриндошлик учун иш ҳақи тўловларнинг алоҳида тури сифатида ҳисобга олиниши лозим.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика