Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ ҳисоботидаги ўзгартиришлар

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2439-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришлар 2017 йил учун тақдим этиладиган солиқ ҳисоб-китобларига тааллуқли.

Солиқ ҳисоб-китобларига киритилган тузатишлар асосан Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарори ­15-бандининг бажарилиши билан боғлиқ. Зеро алоҳида бўлинмаларга эга бўлган (мустақил солиқ тўловчи ҳисобланмаган) юридик шахслар 2017 йилдан бошлаб ушбу бўлинмалар жойлашган жойда улар бўйича солиқларни тўлашлари керак. Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган юридик шахс Самарқанд шаҳрида алоҳида бўлинмага эга бўлса, ушбу бўлинма бўйича тегишли солиқларни Самарқанд шаҳри бюджетига тўлайди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида махсус низом тасдиқланган.

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойда қуйидаги солиқлар тўланиши назарда тутилган: фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ЖШДС, ҚҚС, акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, ЯСТ.

Ушбу солиқларни тўлаш билан бирга юридик шахслар алоҳида бўлинмалар ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига улар бўйича солиқ ҳисоб-китобларини ҳам тақдим этишлари зарур. Шу муносабат билан солиқларнинг ушбу турлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Шунингдек 27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритилди.

Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтганлик (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори) муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларида энди ХХТУТ коди ўрнига юридик шахснинг асосий фаолият тури ИФУТ коди акс эттирилиши шарт.

Хусусан, солиқларнинг қуйидаги турлари бўйича солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритилди.

 

● Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби

 

1. Алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммасини Ҳисоб-китобда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида ва алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича алоҳида акс эттиришлари керак. Тегишинча, Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби қуйидаги мазмундаги 221 ва 222-сатрлар билан тўлдирилди:

 

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича (220-сатр – 222-сатр)

 

221

 

 

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

 

222

 

 

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича эса Ҳисоб-китоб 291 ва 292-сатрлар билан тўлдирилди:

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича (290-сатр – 292-сатр)

 

291

 

 

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

 

292

 

 

 

Алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахс солиқ ҳисобида турган жой бўйича солиқ ҳисоботини топшираётганда алоҳида бўлинмага тўғри келадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммалари ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари Ҳисоб-китобга илова қилиниши керак. Ҳисоб-китобга изоҳга қўшимча қилинган 5-бандда шу ҳақда сўз боради.

 

2. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган қўшимчаларда нотижорат ташкилотлар учун Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар сифатида қаралмаслиги аниқлаштирилди. Бироқ мол-мулкни оператив ва молиявий ижарага беришдан олинган даромадлардан, шунингдек роялти тарзидаги даромадлардан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашлари шарт.

Шу муносабат билан Ҳисоб-китобга «Нотижорат ташкилотларнинг бошқа даромадлари» 8-иловаси роялти тарзидаги даромадлар акс эттириладиган 150-сатр ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар акс эттириладиган 160-сатр билан тўлдирилди.

 

3. Солиқ кодексининг 155-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан тўлов манбаида солиқ солинадиган норезидентларнинг барча турдаги даромадларига солиқ солиш соҳасида халқаро шартномаларнинг нормалари қўлланиши назарда тутилган. Солиқ ставкасини пасайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун солиқ органларига ариза бериш талаб этилмайди. Ўзбекистон халқаро шартномани имзолаган хорижий давлатнинг ваколатли органи берган резидентлик сертификатига эга бўлишнинг ўзи кифоя.

Шу сабабли норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадини юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан (тўлиқ ёки қисман) озод қилиш тўғрисидаги ҳамда норезидентнинг Ўзбекистон ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадидан ЎзР резиденти ёки Ўзбекистон норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қайтариш тўғрисидаги аризалар фойда солиғи бўйича ҳисобот шаклидан чиқариб ташланди.

 

● Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби

 

1. Ҳисоб-китобда бюджетга тўланиши (камайтирилиши) лозим бўлган ҚҚС суммаси энди солиқ бўйича асосий ҳисобга олиш жойи бўйича ҚҚС суммасига ва алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ҚҚС суммасига ажратилади. Ҳисоб-китоб шакли қуйидаги сатрлар билан тўлдирилди:

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича (050-сатр – 0502-сатр)

 

0501

 

 

алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)*

 

0502

 

 

 

Шунингдек қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилди:

«Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китобининг кўчирма нусхалари ушбу Ҳисоб-китобга илова қилинади».

 

2. Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига ҳам кутилган ўзгартиришлар киритилди. Энди ҳисобварақ-фактураларда ХХТУТ коди ўрнига юридик шахснинг асосий фаолият тури ИФУТ коди акс эттирилиши лозим. Ўзгартиришлар расман эълон қилинди ва 2017 йил 22 мартдан кучга кирди. Юридик шахслар шу санадан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда ўз ташкилотларининг ва харидор (буюртмачи) – юридик шахснинг ИФУТ кодини кўрсатишлари шарт.

 

● Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 355-моддасига киритилган ўзгартиришлар асосида нафақат текинга берилган товарлар, балки текинга бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга ЯСТ солиниши боис, ЯСТ ҳисоб-китобидаги (025-сатр) «Товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар» сўзлари «Товарларни» деган сўздан кейин «(ишларни, хизматларни)» деган сўзлар билан тўлдирилди. Бунга тегишли қўшимчалар ЯСТ ҳисоб-китобига изоҳларга ҳам киритилди.

Алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар ЯСТ суммасини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида ва алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича алоҳида акс эттиришлари керак бўлади.

 

Шу сабабга кўра Ҳисоб-китоб қуйидаги мазмундаги 190 ва 200-сатрлар билан тўлдирилди:

Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (180-сатр – 200-сатр)

 

190

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

 

200

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

● ЖШДС, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари

 

Алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахсни солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида ҳам, алоҳида бўлинма жойлашган жойи бўйича ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этишлари сабабли ушбу солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда «Юридик шахснинг жойлашган ери» деган сўзлар «Юридик шахснинг жойлашган ери (алоҳида бўлинманинг жойлашган ери)» деган сўзлар билан алмаштирилди;

«(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)» деган сўзлар эса «(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги (алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги) давлат солиқ хизмати органи)» деган сўзлар билан алмаштирилди.

 

● ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари

 

Президентнинг ПҚ-2699-сон қарори 28-бандига асосан 2017 йил 1 январдан чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар учун ходимлар сонининг энг кам меъё­рлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгиловчи норма ўз кучини йўқотди.

Шу боис чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб солиқ ҳисоботи шаклларидан чиқариб ташланди.

Энди ушбу фаолият соҳасидаги корхоналар ходимларнинг ҳақиқатдаги сони ва улар ишлаган кунлардан келиб чиқиб (АВ томонидан 13.04.2010 йилда ­2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга мувофиқ) ҳисобланган Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини (Ҳисоб-китобга 3-илова) белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт.

 

● Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 347-моддаси 5-қисми чиқариб ташланди, 2017 йил 1 январдан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим, йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгаришидан қатъи назар, йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб тўланади. Шу сабабли Ҳисоб-китобга изоҳнинг 2-бандидан «ва энг кам иш ҳақининг миқдори» деган сўзлар чиқариб ташланди.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

 

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛГАН СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ

1. Барча юридик шахслар учун

Нима ўзгарди

 

Асос

 

Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (3-илова)

 

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида:

21-бандда «ХХТУТ бўйича тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилди;

ҳисобварақ-фактуралар шакллари намуналаридаги «ХХТУТ бўйича код» деган сўзлар «ИФУТ бўйича код» деган сўзлар билан алмаштирилди

Ўзгартиришлар ҳисобварақ-фактураларда юридик шахснинг асосий фаолият тури ИФУТ коди акс эттирилишини назарда тутади.

ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори асосида Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтганлик муносабати билан киритилган

 

 

 

2. Алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар учун

Нима ўзгарди

 

Асос

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби (1-илова)

 

Ҳисоб-китоб 221, 222, 291, 292-сатрлар билан тўлдирилди

 

Қўшимчалар билан ҳисобланган солиқлар юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида ва алоҳида бўлинма жойлашган жойи бўйича алоҳида акс эттирилиши назарда тутилган.

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарори 15-бандига мувофиқ киритилган

Изоҳ 5-банд билан тўлдирилди

 

Қўшимчада юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида бўлинмаларга доир ҳисоб-китобнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари назарда тутилган

 

ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (2-илова)

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга алоҳида бўлинманинг жойлашган ерини акс эттирувчи қўшимча киритилди

 

ЖШДСга доир ҳисоб-китоблар юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳам, алоҳида бўлинма ҳисобга олинган жойи бўйича ҳам тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча киритилган

 

Изоҳ 4-банд билан тўлдирилди

 

Қўшимчада юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида бўлинмаларга доир маълумотларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари назарда тутилган

 

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби (3-илова)

 

Ҳисоб-китоб 0501, 0502-сатрлар билан тўлдирилди

 

Қўшимчалар билан ҚҚС солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида ва алоҳида бўлинма жойлашган жойи бўйича алоҳида акс эттирилиши назарда тутилган.

ПҚ-2699-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ киритилган

 

Акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (4-илова)

 

Акциз солиғи тўловчиси тўғрисида маълумотларга алоҳида бўлинманинг жойлашган ерини акс эттирувчи қўшимча киритилди

 

Акциз солиғига доир ҳисоб-китоблар юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳам, алоҳида бўлинма ҳисобга олинган жойи бўйича ҳам тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча киритилган

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (5-илова)

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи тўғрисида маълумотларга алоҳида бўлинманинг жойлашган ерини акс эттирувчи қўшимча киритилди

 

Ушбу солиққа доир ҳисоб-китоблар юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳам, алоҳида бўлинма ҳисобга олинган жойи бўйича ҳам тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча киритилган

 

Изоҳ хатбоши билан тўлдирилди

 

Қўшимчада юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида бўлинмаларга доир ҳисоб-китобларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари назарда тутилган

 

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (13-илова)

 

Ҳисоб-китоб 190, 200-сатрлар билан тўлдирилди

 

Қўшимчалар билан ЯСТ солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича алоҳида ва алоҳида бўлинма жойлашган жойи бўйича алоҳида акс эттирилиши назарда тутилган.

ПҚ-2699-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ киритилган

 

 

 

3. Айрим солиқ тўловчилар учун

Ўзгартиришлар кимга тааллуқли

 

Нима ўзгарди

 

Асос

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби (1-илова)

 

Нотижорат ташкилотларга

 

Қуйидагиларни ҳисоб-китоб қилиш формулалари ўзгартирилди:

солиқ солиниши лозим бўлган фойда (110-сатр);

соф фойда (240-сатр);

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси (250-сатр)

 

Ўзгартиришларда нотижорат ташкилотларнинг бошқа даромадларини солиқ солинадиган фойдага киритиш назарда тутилган.

27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда

Ҳисоб-китобга 8-илова қуйидагилар билан тўлдирилди:

150-сатр – роялти;

160-сатр – товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар

 

Қўшимчаларда нотижорат ташкилотлар солиқ солинадиган бошқа даромадларни акс эттириши назарда тутилган.

ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда

 

Норезидентлардан ишлар ва хизматларни олувчи (импорт қилувчи) юридик шахсларга

 

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадини юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан (тўлиқ ёки қисман) озод қилиш тўғрисидаги ва норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қайтариш тўғрисида аризалар ҳисобот шаклларидан чиқариб ташланди

 

Солиқ ставкасини пасайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун солиқ органларига ариза бериш талаб этилмайди. Ўзбекистон халқаро шартнома тузган хорижий давлатнинг ваколатли органи берган резидентлик сертификатига эга бўлишнинг ўзи кифоя.

ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда

ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (10-илова)

 

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги юридик шахсларга

 

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб чиқариб ташланди

 

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар учун ходимлар сонининг энг кам меъёрлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгиловчи норма ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан.

ПҚ-2699-сон қарорнинг 28-бандига асосан

 

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (13-илова)

 

ЯСТ тўловчиларга

 

Ҳисоб-китобга изоҳ янги таҳрирда баён этилиб, у «(ишларни, хизматларни)» деган сўзлар билан тўлдирилди

 

ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда

 

Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисидаги, ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги, шунингдек ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги хабарномаларда ХХТУТ коди ўрнига ИФУТ коди акс эттирилади

 

ВМнинг 275-сон қарори асосида Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтганлик муносабати билан

 

Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш
ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (17-илова)

 

Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилувчи, айрим турдаги хизматларни кўрсатувчи юридик шахсларга

 

Ҳисоб-китобга изоҳда «ва энг кам иш ҳақининг миқдори» деган сўзлар чиқариб ташланди

 

1.01.2017 йилдан бошлаб йиғим йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб тўланади.

ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда

 

 

Прочитано: 1793 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика