Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Ўғирлик ҳақидаги ариза юзасидан жавоб оламизми?

 

1. Савдо-сервис хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов операциялари ўтказилишини кузатувчи видеокамералардаги ахборот қанча вақт сақланиши керак? Уни сақлаш муддати қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган?

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза берувчининг пластик карточкасидан ким ноқонуний фойдаланганини аниқлаш сўралган пластик карточка воситасидаги ўғирлик ҳақида ариза келиб тушганда улар видеоахборотни талаб қилишлари учун қонунга кўра қанча вақт ажратилган?

3. Кўрсатилган аризани олган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи қанча муддатда унга муносабат билдириши, тергов ўтказиши ва аризачига расмий жавоб бериши керак?

Тошкент вилоят болалар кўп тармоқли
тиббиёт марказининг касаба уюшмаси қўмитаси.

 

1

Савдо-сервис шохобчалари ўзларига қарашли ва (ёки) ёндош ҳудуддаги видеокамералар (видеокузатув тизимлари) ёрдамида, шу жумладан тўлов операциялари ўтказилишининг видеоёзуви тарзидаги ахборотни аниқ муддат сақлашини тўғридан-тўғри белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас. Шунингдек ушбу шохобчаларга видеокузатув олиб бориш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар ҳам йўқ.

Шу сабабли савдо ва (ёки) хизматлар кўрсатувчи субъектлар ўз ҳудудларида видеокузатув олиб боришга қарор қилсалар, видеоахборотни ҳимоялаш чораларини кўрган ҳолда уни сақлаш тартиби ва муддатини мустақил равишда белгилайдилар («Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси, 4-моддаси ­1-қисми, 8-моддаси 1-қисми, 11-моддаси).

 

2

Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар ЖПКнинг 329-моддаси билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади. Улар рўйхатга олиниши ва дарҳол, жиноят ишини кўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини бевосита ёхуд суриштирув органлари ёрдамида текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, 10 суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш ва бошқа текширув ҳаракатларини ўтказиш мумкин. Алоҳида ҳолларда текширув муддати ЖПКнинг 329-моддаси 3-қисми 1–4-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи ёки терговчининг асослантирилган қарорига кўра прокурор томонидан 1 ойгача узайтирилиши мумкин.

Бироқ терговга қадар текширув давомида ҳақиқатан зарурат туғилган ҳолдагина тушунтиришлар ва қўшимча материалларни талаб қилиб олиш мумкин. Иш қўзғатилгунга қадар кўп миқдордаги бундай ҳужжатларни олишга ўринсиз интилиш суриштирув (тергов) органлари асоссиз вақт, куч ва маблағ сарфлашига ҳамда ариза берувчи ва (ёки) бошқа фуқаролар учун кераксиз қийинчиликлар туғилишига, шунингдек жиноятни «иссиғида» очиш имкони йўқолишига олиб келади.

Жиноят (масалан, сиз ёзганингиздек, пластик карточкадан фойдаланган ҳолда ўғирлик1) ҳақидаги ариза жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлади (ЖПКнинг 322-моддаси 1-қисми 1-банди). Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи аризадаги маълумотлар (масалан, жамоатчилик учун хавф, ҳуқуққа зидликнинг мавжудлиги) жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади (ЖПКнинг 322-моддаси 2-қисми).

Шу билан бирга суриштирувчи, терговчи, прокурор ўз ваколатлари доирасида жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган ҳар бир ҳолда жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт (ЖПКнинг 15, ­321-моддалари, 331-моддаси 1-қисми).

Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, айбдорларни фош этишдан иборатдир (ЖПКнинг 2-моддаси), шу сабабли сиз тилга олган жиноят ҳақидаги аризани кўриб чиқаётган мансабдор шахс зудлик билан видеоахборотни талаб қилиб олиши шарт.

Мазкур шахс ариза берувчи билан иложи борича тез учрашиши, ундан тушунтиришлар (терговга қадар текширувда) ёки кўрсатмалар (иш қўзғатилгандан кейин) олиши, ЖПКнинг 87-моддаси 1-қисмида рўйхати келтирилган барча эҳтимолий тергов ҳаракатларини (гувоҳларни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; олиб қўйиш; кўздан кечириш ва б.) юритиши шарт.

 

3

Ариза берувчининг мурожаатига жавоб беришга келсак. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ҳақидаги аризага кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;

2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;

3) ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида (ЖПКнинг 330-моддаси).

Фақат ишни қўзғатиш рад қилинганда қонун кўрсатилган мансабдор шахслардан ариза берувчини хабардор қилишни ҳамда бундай қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартибини унга тушунтиришни талаб этади (ЖПКнинг 333-моддаси 1-қисми). Гарчи қонунда хабардор қилиш муддати назарда тутилмаган бўлса ҳам, у оқилона муддатда амалга оширилиши лозим.

Шу сабабли ЖПКга суриштирув ва тергов органларига бошқа қарорлар қабул қилиниши ҳақида ҳам ариза берувчини тегишли муддатда хабардор қилиш мажбуриятини юкловчи нормани қўшимча қилиш мақсадга мувофиқ деган фикрдамиз.

ЖПКнинг 351-моддасига мувофиқ дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим2. Ушбу муддат тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят ёки Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан – 5 ойгача, Бош прокурорнинг ўринбосари томонидан – 7 ойгача ва Бош прокурор томонидан – 9 ойгача узайтирилиши мумкин. Бош прокурор алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддатини 1 йилгача узайтириши мумкин.

Терговчи ариза берувчини (жабрланувчини/фуқаровий даъвогарни) қуйидагилар ҳақида хабардор қилади:

  • дастлабки тергов тўхтатилганлиги ҳақида (ЖПКнинг 369-моддаси 2-қисми);
  • барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ва уни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтирган ҳолда жиноят иши тугатилганлиги ҳақида (ЖПКнинг ­374-моддаси 4-қисми);
  • иш айблов хулосаси билан судга юборилганда дастлабки тергов тамомланганлиги тўғрисида. Бунда ҳам унга барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади (ЖПКнинг 375-моддаси 3-қисми).

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

 


1Ушбу материалда жиноятни ЖКнинг муайян моддаси (унинг қисми, банди) бўйича квалификациялаш масаласи кўтарилмаяпти.

2Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади (ЖПКнинг 351-моддаси 4-қисми).

Прочитано: 2016 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-09-22 15:51:25, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика