Автомактабни тугатиб имтиҳон топширдим, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим керак. Бироқ иш бўйича кетишга мажбурман. Кейинчалик менга беришларини мўлжаллаб ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ишончномани кимгадир қолдиришим мумкинми?
Азамат К.
– Йўқ, бу ҳужжатни ўзингиз олишингиз шарт. Ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бериладиган китобга шахсан имзо қўяди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди (Низомнинг 57-банди, ВМнинг 2.08.2006 йилдаги 156-сон қарорига 1-илова).
Алла Ромашко, мухбиримиз.