Norma.uz

Рўйхатдан ўтказишингиз шарт

 

Мен АҚШда узоқ муддатли хизмат сафаридаман. Ўзбекистонда автомобилим бор, уни қариндошим миниб, кейин сотиши учун бермоқчиман, яъни транспорт воситасини сотиш имкони билан бошқариш ва тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномани расмийлаштирмоқчиман. Бироқ Ўзбекистонга кела олмайман.

Чет элда берилган ишончнома: а) легаллаштирилган; б) апостиль қўйилган бўлса, ишонч билдирилган шахс уни Ўзбекистон ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиши шартми?

Газетхон.

 

– АҚШ нотариуси тасдиқлаган автотранспортга ишончнома АҚШнинг ваколатли давлат органи апостиль қўйишини талаб этади. Бунда легаллаштириш талаб этилмайди, сабаби АҚШ ва Ўзбекистон Чет элнинг расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 5.10.1961 йил) аъзолари ҳисобланади.

Нотариал тасдиқланган ишончнома тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак (Қоидаларнинг 5-банди 3-хатбошиси, ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига 1-илова; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг ­11-банди 1-хатбошиси).

Легаллаштириш ва апостиль қўйишнинг моҳияти халқаро мулоқотда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ва ҳуқуқий кучга эгалигини тан олишдан иборат (АВ томонидан 12.03.1997 йилда 313-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1-банди 2-хатбошиси; Конвенциянинг 5-моддаси).

Бундан ташқари, АҚШда бўла туриб ишончномани расмийлаштириш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. Консул бундай ишончномани тасдиқлаш тарзида нотариал хатти-ҳаракатни амалга оширишга ҳақли (29.08.1996 йилдаги 261-I-сон Қонун билан тасдиқланган Консуллик уставининг 60-моддаси 1-қисми 1-банди; АВ томонидан 31.01.2011 йилда ­2191-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­34-банди).

Консул расмийлаштирган ишончнома консулнинг легаллаштиришини ҳам (313-сон Йўриқнома), апостиль қўйишни ҳам талаб этмайди (Низом, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 307-сон қарорига 1-илова). Консуллик хатти-ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимлари, шунингдек ушбу хатти-ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ амалдаги харажатлар қиймати ундирилади (Консуллик уставининг 71-моддаси).

Шу тариқа, АҚШ нотариуси апостиль қўйиб тасдиқлаган, шунингдек консул тасдиқлаган ишончнома Ўзбекистонда нотариал тасдиқланган ишончномага тенглаштирилади ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика