Norma.uz

Кредитми ёки лизинг?

 

Мен корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Шахсий фойдаланишим учун автомобиль сотиб олмоқчиман. Автокредитдан фойдаланиш мумкинлигидан хабарим бор. Раҳбарият машинани лизингга олишни таклиф қиляпти. Кредит билан лизингнинг фарқи нимада?

Л.Курамов.

 

– Ҳақиқатан ҳам, автомобиль харид қилиш учун Ўзбекистон банкларидан бирига ёки автокредит берувчи ихтисослашган ташкилотларга мурожаат этишингиз мумкин. Кредитга сотиб олганда номингизга расмийлаштирилган автомобилни оласиз ҳамда муайян вақт давомида харид қиймати ва банк хизматларидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлайсиз.

Автозаём олиш учун кредитга буюртма берасиз, унга паспорт нусхаси, шунингдек: иш жойидан – иш ҳақи тўғрисида, солиқ идорасидан – қарзингиз йўқлиги тўғрисида ва яшаш жойингиздан – оилангиз таркиби тўғрисида маълумотномаларни илова қиласиз. Бундан ташқари, сиздан кредитни таъминлашга доир ҳужжатлар ва автосалон билан контрактни талаб қилишлари мумкин.

Буюртма маъқулланганда кредит битими ва автомобилнинг гаров шартномаси тузилади. Бунинг устига банк кафил (одатда юридик шахс) ёки ссуда бўйича бошқа қўшимча кафолатлар, улар шу жумладан бошқа банкларда очилган депозитлар бўлиши ҳам мумкин, албатта мавжуд бўлишини талаб этишга ҳақли.

Лизингнинг кредитдан фарқи шундаки, автомобиль харид учун пул ажратган ташкилот номига расмийлаштирилади. Бутун кредитни тўлаб, транспортга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритасиз.

 

Алла Ромашко, мухбиримиз.

Прочитано: 2121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика