Norma.uz

Устуворлик приниципига кўра

 

ДЙҲХХ органлари юридик шахс (муассис) балансидан бошқа юридик шахс балансига унинг устав фондини тўлдириш учун берилаётган автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортмоқдалар. Низом (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) ва Қоидаларга (ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига 1-илова) таяниб, фақат: нотариал идоралар томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар ва бошқаларни тан олмоқдалар. Бу ҳолда қандай йўл тутиш мумкин?

М.Усмонов,

бухгалтер.

 

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бу ҳолда ДЙҲХХ органининг автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишга рад жавобини олишингиз мумкин. Гап шундаки, транспорт воситалари эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида қайта рўйхатдан ўтказилади:

► белгиланган тартибдаги ариза;

► нотариал идоралар томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;

суд қарори;

► Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;

► четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона органлари томонидан бериладиган махсус гувоҳнома;

► бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун ДЙҲХХ рўйхатида бўлган транспорт воситалари балансдан балансга бепул берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (Қоидаларнинг V бўлими 1-банди «в» кичик банди, ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига ­1-илова).

Шу тариқа, ташкилот устав фондига автомототранспорт воситаларини киритиш тарзида битим тузаётганда қайта рўйхатдан ўтказиш Қоидаларда назарда тутилмаган.

Бунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади (ФКнинг 8-моддаси 2-қисми 1-банди).

Бунинг устига, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

Ушбу масалани ҳал этиш учун кўрсатилган давлат органининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят билан судга мурожаат этишга ҳақлисиз («Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси).

Шикоят қондирилганда суднинг ҳал қилув қарори транспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади (Қоидаларнинг 1-банди «в» кичик банди).

 

Жўрабек Муротов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1295 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика