Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фойдаланилиши чекланган карта

 

Корхона – авиачипталар сотиш кассаси. Бизга якка тартибдаги тадбиркорлар номига расмийлаштирилган, фамилия ва исмлари авиачипталарни харид қилувчиларникига мос келмайдиган корпоратив пластик карточкалар билан келадилар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар номига расмийлаштирилган бировларнинг корпоратив пластик карточкалари воситасида ҳақ тўланганда авиачипталарни бериш мумкинми?

З.Матсалаева.

 

Йўқ, мумкин эмас.

Банк миллий валютадаги банк картасини якка тартибдаги тадбиркорга фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи билан беради (АВ томонидан 4.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди 2-хатбошиси).

Бунда якка тартибдаги тадбиркор ўзидан бошқа шахсга банк картаси сақловчиси ваколатини бериши мумкин эмас (Низомнинг 1-банди ­3-хатбошиси).

Бундан ташқари, ЯТТ банк карталаридан фақат қуйидаги харажатлар учун тўловлар амалга оширилиши мумкин:

а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан, қурилиш материаллари), ярим тайёр маҳсулотлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик суви, оқава, электр энергияси, газ ва чиқинди учун тўловлар);

в) ижара тўловлари;

г) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун (Низомнинг 6-банди).

Шартнома шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши керак (ФКнинг 1-моддаси 2-қисми). Баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда ЯТТ банк картасини тақдим этувчи унинг сақловчиси бўлмаганда унинг воситасида авиачипталарни сотиш ҳуқуққа зид бўлади деб ҳисоблаймиз.

Шу билан бирга ЯТТ банк картаси орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган якка тартибдаги тадбиркор зиммасида бўлади (Низомнинг 12-банди).

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика