Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Темир-терсак топшириш лицензия талаби эмас

 

Улгуржи савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун Савдо департаменти темир-терсак топшириш нормасини йилига 10 тонна этиб белгилаган. Темир-терсак топширилмаса, лицензия берилмайди.

Савдо департаменти ходимлари металл конструкциялар ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган компанияни улгуржи савдога лицензия олиш учун қора металл парчалари ва чиқиндиларини топширишга мажбур этишга ҳақлими?

С.Шапанова.

 

Қонун ҳужжатларида лицензия олиш учун саволингизда кўрсатилган талаблар назарда тутилмаган (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

► лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги («Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси).

Ўз навбатида қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

► ЎзРнинг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

► ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;

► мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши (Низомнинг 9-банди).

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди («Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси 2-қисми).

Шу тариқа, лицензияловчи органнинг талабларини асоссиз деб ҳисоблаймиз, сиз лицензияловчи органнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга ёки прокуратурага шикоят қилишга ҳақлисиз (ХПКнинг 24-моддаси 1-қисми 9-банди; «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси 3-қисми; «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун).

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика