Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Терминаллар учун ижара тўлови 50%га камаяди

 

Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда банклараро чакана тўлов тизимида сўмдаги пластик карталар воситасида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича тариф режасига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

 

Марказий банк хабарида қайд этилишича, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Президентнинг «Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2.02.2017 йилдаги ПҚ-2751-сон) доирасида қабул қилинган.

Жорий йил 15 мартда кучга кирган янги тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг терминаллар учун ижара тўлови 50%га камаяди. Чунончи, энди юридик шахслар учун тўлов 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса – 2,5 еврогача (тўлов кунидаги ЎзР МБ курси бўйича) миқдорни ташкил этади.

Марказий банк хабар қилган бошқа янгилик жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобидаги суммалар қолдиқларига ҳисобланадиган фоизларга тааллуқли. Энди пластик карталардаги қолдиқ маблағлар учун капиталлашув тижорат банклари билан шартномалар асосида амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, илгари капиталлашув Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (айни пайтда – 9%) кам бўлмаган миқдорда белгиланар эди.

Шунингдек хабарда қайд этилишича, мамлакат тижорат банклари пластик карталар инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширмоқдалар. Айни пайтда банк карталари бўйича қисқа муддатли истеъмол кредитларини бериш (овердрафт) тартиби ишлаб чиқилмоқда. Улар бўйича фоиз ставкалари банкларнинг ўзи томонидан шартнома асосида ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб белгиланади.

Бундан ташқари, банклар савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда пластик карталарнинг жозибадорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонусли, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни жорий этиш амалиётини давом эттиради.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1484 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика