Norma.uz

Рўйхатдан ўтказиш қоидаларига кўра

 

Йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи транспорт корхонамиз Фарғона вилоятининг Данғара туманида рўйхатдан ўтказилган. Бироқ автотўхташ жойини (гаражни) Қўқон шаҳрида ижарага олади, сабаби туман ҳудудида замонавий талабларга жавоб берувчи гаражлар йўқ. ДЙҲХХнинг Қўқондаги туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими (ТРИБ) автомобилларнинг тўхташ жойи корхона рўйхатдан ўтказилган жойда, яъни Данғара туманида жойлашган бўлиши кераклигини рўкач қилиб, автомашиналаримизни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортяпти.

Агар автомашиналар тўхташ жойи бошқа туманда бўлса, ТРИБда уларни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

М.Усмонов.

 

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ушбу шахслар доимий жойлашган жойда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Бироқ ҳокимликларнинг қарорига кўра корхоналарга қарашли автотранспорт воситаларини уларнинг юридик шахс ҳисобланмаган филиаллари, бўлимлари, бўлинмалари жойлашган ерда ёки транспорт воситасини ижарага олган корхона жойлашган ерда рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда қайд этиш гувоҳномасида транспорт воситаси эгасининг номи, унинг манзили ва қўшимча равишда транспорт воситаси турадиган жой кўрсатилади (Қоидаларнинг II бўлими 4-банди, ВМнинг 26.05.1997 йилдаги ­256-сон қарорига 1-илова).

Шу сабабли корхонангиз рўйхатдан ўтган жойини ўзгартирмоқчи бўлмаса, муаммони ҳал этишнинг ягона усули – автотранспорт тўхташ жойи жойлашган туманда корхонанинг филиали ёки бошқа бўлинмасини очиш. Сўнгра автотўхташ жойи бўйича автотранспортни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўраб ушбу туман ҳокимлигига мурожаат этиш Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси).

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика