Norma.uz

Бепул юриш учун гувоҳнома 1 кун ичида берилади

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 15.02.2017 йилда 2434-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 1 иш куни ичида берилади.

Шунингдек ҳужжат шундай шакл билан тўлдирилдики, унга кўра шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органи, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органи билан ўзаро келишиб олиниши лозим.

«Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, қуйидаги шахслар ушбу имтиёзга эга:

 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

 Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

 ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

 кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 20.02.2017 йилдаги 7-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

Сардор Жумашов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1498 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика