Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 11 / Паспорт масалалари

Консулликда рўйхатда туриш шарт

 

2012 йилдан буён Россияда яшайман. Элчихонада ҳисобга турмаганман. Яқинда танишларимга вақтида ҳисобга турмаганлари учун 50 доллар жарима солдилар.

Консуллик ҳисобига туриш мажбурийми? Ҳақиқатан ҳам унинг мавжуд эмаслиги учун жарима санкциялари қўлланадими?

П.Карасева.

 

– Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ўзлари яшаётган консуллик округи ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида рўйхатдан ўтишлари шарт (АВ томонидан 4.06.1997 йилда 348-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2-бўлими).

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

Ўзбекистон фуқароларини Москва шаҳридаги Элчихонада консуллик ҳисобига қўйиш учун қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

 консуллик ҳисобига қабул қилиш ҳақида ариза берувчи тўлдирган ариза шакли ва рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

 Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ва унинг барча саҳифалари нусхалари;

 рўбарў қараб тушган фотосуратлар – 2 та (рангли, 35 х 45 мм);

 рўйхатдан ўтиш таомили учун 40 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўз вақтида консуллик ҳисобига турмаганлик учун жарима санкциялари назарда тутилмаган.

 

Мулкдор қарши бўлса

 

Акам Тошкент шаҳрида пропискадан ўтган ва бувимдан кейин амакимизнинг ўғилларидан бирига қайта расмийлаштирилган квартирада яшайди. Ишхонаси Тошкентда пропискадан ўтишини талаб қилаётган унинг турмуш ўртоғини амаким пропискадан ўтказишга рухсат бермаяпти. У Жиззах шаҳрида пропискадан ўтган. Акамга турмушга чиқиб, у билан 6 йилдан буён яшаб келяпти. Қизлари бор, бироқ шу пайтгача турли жойларда вақтинча пропискани расмийлаштирадилар.

Ўзига тегишли бўлмаган квартирада яшаётган ва пропискадан ўтган акамнинг турмуш ўртоғи ва қизини қандай қилиб пропискадан ўтказиш мумкин?

Д.Рўзматов.

 

Уй-жой мулкдорининг турар жой майдонини бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган розилигисиз акангизнинг турмуш ўртоғи ва қизини доимий пропискадан ўтказиб бўлмайди.

Ушбу ҳужжатдан ташқари паспорт столига қуйидагиларни тақдим этиш керак бўлади:

 ЎзР ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

 Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

 турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

 никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари (Низомнинг 4-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).

 

Апостиль қўйиладими ёки йўқми?

 

Мен хорижий фуқароман, Тошкент шаҳридаги квартирада ижарада тураман. Квартира эгаси Ўзбекистон ташқарисига чиқиб кетган. Унинг ҳозирлигисиз вақтинча пропискамни узайтиришим мумкинми? Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларим бор: квартира эгаси паспортининг ксеронусхаси ҳамда кадастр ва олди-сотди шартномасининг асл нусхалари.

К.Н.

Тошкент ш.

 

Эгаси республикамиздан ташқарида бўлган турар жой майдонида вақтинча ҳисобга туриш учун Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланган унинг розилиги талаб этилади.

Агар фуқаро Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга (Минск, 22.01.1993 йил) аъзо давлатлар, шунингдек Ўзбекистон билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартномаларни имзолаган давлатлар ҳудудида бўлса, унинг розилиги тегишли давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Агар квартира эгаси Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенцияга (Гаага, 5.10.1961 йил) аъзо давлат ҳудудида бўлса, пропискани узайтиришга розилиги апостиль қўйиш йўли билан тасдиқланиши мумкин (АВ томонидан 28.06.2016 йилда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

 

Ота-онанинг қарори

 

РФ ҳудудида вақтинча яшайман. Россия фуқароси билан умумий фарзандимиз бор. Ҳозир келиб, ўзим ва фарзандимнинг паспортини алмаштиришим керак.

Фарзандимнинг фамилиясини онасиникидан отасиникига алмаштириш учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? Болани олиб чиқиш учун отасидан қандайдир ишончнома керак бўладими?

Дилора Ю.

 

– Ўзбекистон қонун ҳужжатларида бола туғилгандан кейин шу боланинг ота-онаси деб эътироф этиш илтимоси билан ота-онасининг ФҲДЁга биргаликда мурожаат қилиши назарда тутилади. Оталик ишончнома бўйича белгиланмайди. Боланинг отаси онаси билан бирга шахсан келиши, шунингдек белгиланган намунадаги аризани шахсан тўлдириши зарур.

Сиз республикадан ташқарида эканлигингиз ва болангизнинг отаси Ўзбекистонга келишни режалаштирмаётганлиги боис Россия судига оталик далилини белгилаш ҳақида даъво беришингизга тўғри келади. Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берган ФҲДЁга мурожаат эта оласиз, шунда сизга отаси ва онасининг исми ёзилган янги ҳужжат берадилар. Суднинг ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁнинг архив маълумотларига ўзгартиришлар ҳам киритилади.

Бундан ташқари, оталикни белгилаш пайтида бола 10 ёшга тўлса, ота-онанинг биргаликдаги аризасига унинг ўз қўли билан қўйган имзоси кўринишида оталикни белгилашга розилигини олиш зарур бўлади (Қоидалар, ВМнинг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарорига 1-илова).

Оталик белгиланганидан кейин бола сизнинг кузатувингизда чегарани ҳар гал кесиб ўтишига отасининг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилади. Амал қилиш муддати (3 йилгача) қайд этилган розилик нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб 1 календарь йил ҳақиқий деб ҳисобланади.

Агар РФда яшаш ҳуқуқига (вақтинча яшашга рухсатнома, яшаш гувоҳномасига ва б.) эга бўлсангиз, РФ ҳудудида узоқ муддат (1 ойдан ортиқ) легал равишда бўлсангиз, Ўзбекистон Элчихонасида консуллик ҳисобига туришингиз шарт. Агар доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилган ва доимий консуллик ҳисобида турсангиз, сиз ва фарзандингиз республикамиз Элчихонасидан биометрик паспорт, мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берувчи стикер олишингиз мумкин.

Болани РФдан ташқарига ва Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун отасининг розилигининг бир нечта нусхасини олишингизни тавсия этамиз (масалан, боланинг биометрик паспорти, рухсат берувчи стикер, мамлакат ташқарисига чиқиш, аэропортдаги паспорт назорати учун).

 

Пойтахтда яшаш шарти

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар тоифаларининг рўйхати 1-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий пропискага эгаман. Ишимни ўзгартирганим муносабати билан 2-бандга кўра Тошкент шаҳрида пропискадан ўтмоқчиман. Бу ҳолда фақат 3 йил яшагандан кейин кўчмас мулкни сотиб олишга ҳақли бўлишим ҳақида ўқиган эдим. Шу тўғрими?

А.Раҳмонов.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2016 йилдаги ­336-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкентда ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди.

Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон жисмоний шахс:

 Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар тоифалари рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2, 5 ва 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Илгари бу пойтахтдаги уй-жойнинг олди-сотди битимлари, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишга тааллуқли эди.

Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларга худди шундай ўзгартиришлар киритилди. Бунда Тошкентда яшовчилар Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли, Тошкент вилоятидагилар эса Тошкентдан сотиб ола олмайдилар.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика