Norma.uz

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартноманинг хусусиятлари

 

Лекторлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани қандай қилиб тўғри тузиш (уларга тўланадиган ҳақ миқдорини, меҳнат шароитларини қайд этиш) мумкин?

Ю.Анвархўжаева.

 

Сизнинг ҳолатда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш зарур (ФКнинг 703–708-моддалари). Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартноманинг (ФҲШ) меҳнат шартномасидан асосий фарқи, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси унинг турларидан бири ҳисобланади, қуйидагилардан иборат:

1) тарафлар – буюртмачи ва ижрочи;

2) ижрочи буюртмачининг ташкилотида белгиланган меҳнат режимига бўйсунмайди, буюртмачи ходимларининг қонун ҳужжатларида ва локал ҳужжатларда назарда тутилган ҳуқуқлари, имтиёзлари, компенсациялари ва мажбуриятлари, шунингдек интизомий ва моддий жавобгарлиги унга татбиқ этилмайди;

3) иш (хизматлар кўрсатиш) натижаларига кўра ҳақ тўланади, бу ишни (кўрсатилган хизматларни) қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

ФҲШ муайян ишни бажариш даврига тузилиши боис уни номуайян муддатга тузиб бўлмайди. Яъни у албатта муддатли бўлиши лозим. Бироқ Фуқаролик кодексида амал қилиш муддатининг энг кам ёки энг кўп чегараси қайд этилмаган. Шу сабабли ФҲШнинг амал қилиш муддатини шартнома тарафлари белгилайдилар. Аммо у ижрочига буюртма берилган хизматлар ҳажмига мувофиқ келиши шарт.

Ходимдан фарқли равишда ижрочини ишдан бўшатиб бўлмаслиги сабабли ижрочи шартнома шартларини қўпол равишда бузган ҳолда унинг буюртмачи томонидан бир тарафлама бекор қилиниши имкониятини назарда тутишни тавсия этамиз (ФКнинг 382, 707-моддалари). Бунда нималар бундай ҳуқуқбузарлик деб тан олинишини ҳамда ёзма хабарнома юбориш орқали бекор қилиш тартибини қайд этиш лозим.

Шартномада иш режимини ва меҳнат шартномасига хос бўлган бошқа меҳнат шартларини қайд этиш тавсия этилмайди.

Ҳақ миқдорини ўқилган маърузалар (ёки соатлар) сонига қараб белгилаш, ҳақни хизматларни қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин тўлаш лозим.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома намунасини «Norma» АҚТ ва norma.uz сайтидан топишингиз мумкин.

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика