Norma.uz

Фақат бюджетдагилар учун

 

Корхонамиз Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган, бундан ташқари, шу вилоятнинг Нуробод туманида яна битта филиал бор. Ургут туманитоғли, денгиз сатҳидан 950–1 000 м баландликда, Нурободолисда жойлашган.

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб:

барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади;

тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади.

Тоғли ва олис туманлар қандай норматив ҳужжатлар билан ва қайси мезонларга кўра белгиланади?

Д.Саидмуродов,

МЧЖ ҚК директори.

 

– Ҳақиқатан ҳам, сиз тилга олган Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ-2753-сон қарорида белгиланганидек, 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади (2-бандининг 1 ва ­3-хатбошилари).

Ушбу нормани қўллаш учун тоғли ва олис туманлар мезонлар билан белгиланмайди. Уларнинг рўйхати ПҚ-2753-сон қарорга иловада келтирилган.

Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга ошириладиган ЎзРдаги тоғли ва олис туманлар орасида Ургут ва Нуробод туманлари ҳам бор.

Бироқ ташкилотингиз – МЧЖ ҚК. Ҳатто устав фондингизда давлат улуши устунлик қилса ҳам, тижорат ташкилоти сифатида (ФКнинг 40-моддаси ­2-қисми, 58-моддаси 1 ва 2-қисмлари) сизнинг МЧЖ ҚК бюджет ташкилотига кирмайди (Бюджет кодексининг ­4-моддаси 1-қисми*). Бинобарин, ПҚ-2753-сон қарорнинг иш ҳақини тўлиқ ҳажмда нақд шаклда тўлаш ҳақидаги норматив кўрсатмаси корхонангиз ва унинг филиали (аслида тоғли ва олис туманларда жойлашган бўлса ҳам) ходимларига татбиқ этилмайди.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

 


*Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир.

Прочитано: 1569 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика