Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 11 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Бериш ҳуқуқисиз

 

1. Якка тартибдаги тадбиркор фирма номини рўйхатдан ўтказиши мумкинми?

2. Шахсий банк картаси ёки тадбиркорнинг картасини банкда тўловларни тўлаш учун бошқа шахсга бериш мумкинми? Ишончнома керак бўладими?

3. ЯТТ фаолиятини қандай қилиб ва қанча муддатга тўхтатиб туриш мумкин? Бунинг учун нима қилиш лозим?

С.Бурҳонов.

 

1

Йўқ, мумкин эмас, сабаби Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ва бошқа шахсий маълумотлари кўрсатилади (Низомга 6а-илова, ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – 357-сон Низом).

 

2

Шахсий банк карталаридан бошқа шахслар (оила аъзолари, дўстлар ва бошқалар) фойдаланиши мумкин (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7-банди «а» кичик банди). Қонун ҳужжатларида шахсий банк карточкасини учинчи шахсларга бериш учун ишончнома расмийлаштириш тўғридан-тўғри назарда тутилмаган. Шу билан бирга пластик карталар билан операцияларни амалга ошириш учун банкда ишончнома расмийлаштиришни тавсия этамиз, сабаби бунда унинг сақловчиси шахсан ҳозир бўлиши ёхуд ундан учинчи шахс фойдаланишига доир ваколатлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши зарур.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картасига келсак, у ўзидан бошқа шахсга банк картаси сақловчиси ваколатини бериши мумкин эмас (АВ томонидан 4.09.2008 йилда ­1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди 3-хатбошиси).

 

3

Агар якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолиятингизни муайян муддатга вақтинча тўхтатиб турмоқчи бўлсангиз, бу тўғрисидаги аризани тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи инспекцияга тақдим этиш зарур.

Инспекция ариза олганидан сўнг кейинги иш куни тугашидан кечикмай Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойингиздаги солиқ органига ахборот тақдим этади (357-сон Низомнинг 24-1-банди).

Қонун ҳужжатларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини тўхтатиб туриш муддати назарда тутилмаган.

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1662 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика