Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 11 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Шахсий картани ишлаб чиқариш картаси билан чалкаштирманг

 

Якка тартибдаги тадбиркор (фаолият тури – ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш) банк пластик картасини олди.

1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картасидан маблағлар сарфи қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?

2. Унинг банк картасидаги пул маблағлари қандай эҳтиёжларга сарфланиши керак?

3. ЯТТ иш ҳақи олмаслиги боис ЯТТнинг банк картасидаги маблағларни (солиқларни тўлагандан кейин) шахсий эҳтиёжларга сарфлаши мумкинми?

4. Агар мумкин бўлмаса, ўз ҳисобрақамидаги маблағдан шахсий эҳтиёжлари учун қандай усулда фойдаланиши мумкин?

Э.Каримова.

 

1

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисоб-китоб қилишда банк карталаридан фойдаланиши тартиби Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 4.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

2

Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин:

а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан, қурилиш материаллари), ярим тайёр маҳсулотлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик суви, оқава, электр энергияси, газ ва чиқиндини олиб чиқиб кетиш учун тўловлар);

в) ижара тўловлари;

г) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун (Низомнинг 6-банди).

 

3

ЯТТ шахсий эҳтиёжлари учун банк картасидан маблағларни сарфлашига Низом билан рухсат берилмаган (8-банд).

 

4

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини, барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) мустақил равишда тасарруф этади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси 2-қисми, 21-моддаси 1-қисми).

Банк ҳисобрақамидаги пул маблағларидан шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаш мақсадида шахсий банк картасини олиш ва қатъий белгиланган солиқни тўлагандан кейин маблағларни унга ўтказишни тавсия этамиз.

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1580 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика