Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 11 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Шартнома тузиш эркинлиги қоидасига кўра

 

Менинг банк картамни расмийлаштирган банк шу пайтгача банклараро ўтказмалар хизматини, масалан, Payme орқали улаб бермади. Тўлов дастаги фақат банк ичида ишлаяпти, қўшимча картани эса банк очмаяпти ва жисмоний шахслар билан ишламаяпти. Мисол учун, хизмат сафарида бўлганимда турмуш ўртоғимга дори-дармон олиш учун маблағ керак бўлиб қолди, мен эса унинг картасига маблағ ўтказа олмадим, сабаби у бошқа банкда расмийлаштирилган.

Ўзбекистондаги барча банклар тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay ва ҳ.к.) орқали картадан картага банклараро ўтказмалар хизматини улашлари керакми?

А.Умаров,

мувофиқлаштирувчи.

 

Йўқ, керак эмас. Банклар билан сиз тилга олган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатлар шартномавий асосда тартибга солинади. Яъни улар шартнома тузишда эркиндирлар.

Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи Фуқаролик кодексида, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 354-моддаси).

Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида банкларнинг сиз тилга олган тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузиш мажбурияти назарда тутилмаган экан, банклар буни қилишга мажбур эмас.

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика