Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 11 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ундирув учун далилларни шартномадан изланг

 

16.11.2016 йилда буюртмачи – АЖ ҚК ижрочи – МЧЖнинг транспорт хизматларига буюртмалар ҳажмини бир томонлама тартибда қисқартирди (40%дан ортиқ). Шартнома 31.03.2017 йилгача амал қилади ва ижрочи учун асосий ҳисобланади, сабаби МЧЖ бутун оборотининг 95%ини ташкил этади. 16.11.2016 йилдан 24.01.2017 йилгача бўлган даврда ижрочи тўлиқ олмаган оборот суммаси 18 760 000 сўмни ташкил этади.

1. Хизматлар ҳажмини камайтирганлиги учун буюртмачидан қанча суммадаги неустойкани (тўлиқ олинмаган оборотни ёки бошқача ҳисоб-китоб бўйича) талаб қилишимиз керак?

2. Неустойканинг ушбу ҳисоб-китобини буюртмачига юбориш зарурми ёки дарҳол бошқа инстанцияга мурожаат этиш лозимми?

Газетхон.

 

1

Неустойкани ундириш масаласини ҳал этиш учун буюртмачи билан тузилган шартноманинг тарафлар жавобгарлигига тааллуқли қисмини кўриб чиқишингиз лозим.

Неустойка икки турда бўлади – пеня (муайян суммага фоизларда белгиланади ва мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда ўтказиб юборилган кунларга боғланади) ёхуд жарима (мажбуриятларни бузиш муддатига боғланмаган қатъий пул суммаси) (ФКнинг 261-моддаси; «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 25–32-моддалари).

Агар шартномада неустойка назарда тутилган бўлса, уни талаб қилишга ҳақлисиз, агар назарда тутилмаган бўлса – Қонун билан белгиланган неустойка қўлланади (Қонуннинг 24-моддаси 2-қисми). Бироқ, хусусан, буюртмачи арз қилинган хизматлар ҳажмларини қисқартирганлиги учун жавобгарлик назарда тутилмаган, шундай экан, ундирув учун далилларни шартномадан излаш зарур.

Неустойка тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди (Қонуннинг 34-моддаси 1-қисми).

Тўлиқ олинмаган оборотнинг бутун суммасини ундиришни талаб қилиш нотўғри деб ўйлаймиз, чунки буюртмачи мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги туфайли етказилган зарарлар суммаси ундирилиши лозим (ФКнинг 324-моддаси).

Етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар, шунингдек, агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар киради (Қонуннинг 34-моддаси 2-қисми).

 

2

Агар шартномада низони айни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этиш шарти бўлса («низолар музокаралар йўли билан ҳал этилади» ва ҳ.к. қабилидаги умумий гаплар эътиборга олинмайди), дастлаб буюртмачига талабнома жўнатиш зарур, акс ҳолда суд даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилмайди (ХПКнинг 86, 88, 118-моддалари).

Агар бундай шарт бўлмаса, тўғридан-тўғри шартномада кўрсатилган судга (хўжалик ёки ҳакамлик суди бўлиши мумкин), агар суд кўрсатилмаган бўлса – жавобгар жойлашган жойдаги судга мурожаат этиш мумкин.

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1429 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика