МЧЖ баллонлардаги табиий газ (пропан) билан аҳолини таъминлаш хизматларини кўрсатиш билан шуғуллана оладими, бунга қандай тартибга солувчи ҳужжатлар асос бўлади?
М.Усмонов.
– Табиий газ, суюлтирилган газ ҳам Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхатига (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон қарорига 2-илова) киради.
Истеъмолчиларнинг барча тоифаларига табиий газ етказиб бериш газ билан таъминловчи ташкилотлар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича истеъмол қилиш лимитларини белгиламасдан истеъмолчиларнинг буюртманомалари асосида, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса – ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 20-банди, ВМнинг 57-сон қарорига 3-илова).
Шу тариқа, агар газ билан таъминловчи ташкилот ҳисобланмасангиз, аҳолига табиий газни сота олмайсиз.
Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.