Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Божхона

Йўловчи декларацияни йўлнинг ўзида тўлдиради

 

Эндиликда йўловчи божхона декларациясини ЯИДХП орқали расмийлаштириш мумкин

 

Давлат божхона қўмитаси 2013 йилда ўз веб-сайтида божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизматини жорий қилган эди (ҳавола: http://customs.uz/uz/events/service/52/).

Яъни жисмоний шахслар декларацияни «pdf» форматида сайтдан кўчириб олиш, унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритиш, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган «текшириш» тугмаси орқали текшириб кўришлари мумкин эди. Агар хатолар аниқланса, уларни тузатгач, декларацияни А-5 форматидаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этиб, божхона постида тақдим эта оларди.

Эндиликда жисмоний шахслар ушбу хизматнинг янада такомиллашган шаклидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланишлари мумкин (ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/469).

ДБҚ веб-сайтидан фарқли ўлароқ, порталда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини идентификация коди билан биргаликда онлайн режимда олиш ва А-5 форматида қоғозга чоп этиб, божхона постига тақдим этиш мумкин.

Шуни ёдда тутиш керакки, «Йўловчи божхона декларацияси»ни давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда тўлдириш учун «Internet Explorer» браузерлардан фойдаланишлари ёки бошқа браузерлардан фойдаланган ҳолларда декларацияни компьютерга юклаб олиб тўлдириш учун «.pdf» форматини ўқий оладиган дастурлар (масалан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.

Мазкур хизматдан фойдаланиш жисмоний шахсларга йўловчи божхона декларациясини компьютер ёрдамида ўзларига қулай бўлган вақтда ва божхона постидан ташқарида (офис, иш жойи ёки уйда) исталган жойда тўлдириш имконини беради.

Натижада жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби баъзи ноқулайликларга дуч келишмайди ҳамда уларнинг вақти тежалади.

Йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд. Божхона постларида қоғоз шаклида тўлдириш жараёнида эса хатоликка йўл қўйилса, яна янгидан тўлдиришга тўғри келиши мумкин.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1874 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика