Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Божхона

«Нур борки, соя бор»ми?

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бугунги кунда халқимиз корига яраб, давлатимизга наф келтираётган аҳоли қатлами ҳисобланади. Лекин уларнинг виждонан, қонуний ва эркин фаолият юритишларига халақит бериб, ҳалол рақобат муҳитини издан чиқаришга уринаётган сохта тадбиркорлар ҳам учраб туради. Улар худди нурнинг ортида юрувчи сояларга ўхшашади.

Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда назорат органларидан рўйхатдан ўтмасдан, қонунга хилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб, қўлбола цехларда сифатсиз пахта ёғини тайёрлаган шахсларни фош этишди.

Бошқарманинг ишонч телефонига келиб тушган маълумотлар асосида Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи ­Р.Сафоевнинг (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда сотиш мақсадида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, божхоначилар Қ.Болтаевни қиймати 2,1 млн сўмдан ортиқ бўлган 273 литр сифатсиз пахта ёғини яширинча олиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолишди.

2016 йил давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари истеъмолга яроқсиз пахта ёғини пуллашга оид 7 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлашган. Натижада давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга уринган шахслардан қиймати 16,7 млн сўмдан ортиқ бўлган 2 656 литр пахта ёғи олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур қоидабузарликлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2122 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика