Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Солиқ солиш

Ҳисоботларни қайта топширишингиз шарт

 

Умумий овқатланиш соҳасидаги хусусий корхона июнь ойида муассиснинг қарорига ва директорнинг буйруғига асосан ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақида эълон қилди. Бироқ барча назорат органларига хабарнома топширгандан кейин 6 ой ўтгач фаолиятни давом эттиришга қарор қилдик. Тугатиш даври мобайнида ХК солиқ органларига ноль кўрсаткичли ҳисоботлар жўнатган. Тугатиш бошлангунча корхона 23.02.2011 йилдаги 2200-сон Низомга мувофиқ ҳисоботларни топширган.

Агар умумий овқатланиш корхонаси ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақида эълон қилгандан кейин 6 ой ўтгач фаолиятни давом эттиришга қарор қилган бўлса, қандай солиқ ҳисоботларини қайта топшириши керак?

Дилноза,

бош бухгалтер.

 

Биринчидан, корхона ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши зарур.

Тугатиш даврида ХК фаолият юритмаган ва ДСИга энг кам миқдорни ҳисобга олмаган ҳолда ЯСТ бўйича ноль кўрсаткичли ҳисоботларни жўнатган (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди). Корхонани ихтиёрий тугатиш рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой давомида якунланса, энг кам миқдорни ҳисобга олмаган ҳолда ЯСТ тўлашдан озод қилинади (27.04.2007 йилдаги ­ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 37-банди).

Фаолиятни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги сабабли тугатиш белгиланган муддатда якунланмаган. Шу сабабли корхона ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китобни ҳисоблаб чиқариши ва топшириши лозим.

Корхона ер солиғининг 3 баравари суммаси тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариши шарт (2203-сон Низомга мувофиқ). Энг кам миқдор жойлашган жойга ва амалга оширилаётган фаолият турларига қараб пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ер участкаси эгаллаган майдондан келиб чиқиб ҳисобланади.

Иккинчидан, корхона ЯСТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича, ЖШДС бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши шарт.

Корхона умумий овқатланиш фаолиятини амалга оширмагани боис ХКга нисбатан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилганини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилмайди (АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Тегишинча, тўловларнинг жами ставкаси – ЯИТ, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари ва ЖШДСнинг энг кам ставкасини ўз ичига олган суммар ставкадан фойдаланилмайди.

ХКнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан боғлиқ солиқлар ва ажратмаларни ҳисоблашда қуйидагилардан келиб чиқиш зарур:

якка бошқарувчи раҳбар сифатида хусусий корхона мулкдорига («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси) ва бу даврда ҳақиқатда ишлаган бошқа ходимларга (бош бухгалтер ва б.) – у тўлиқ банд бўлган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган иш ҳақи ҳисоблаб ёзилиши керак (МКнинг 155-моддаси);

агар у кичик корхона бўлса, бюджетга ЯИТнинг энг кам миқдори – ҳақиқатда ишлаган ҳар бир ходим учун ойига ЭКИҲнинг 65%идан кам бўлмаган миқдорда тўланиши керак (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Қўшимча тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларига тўлов кунигача пеня ҳисобланади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1897 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика