Корхона 2016 йил сентябрда ходимга бола туғилиши муносабати билан 1 700 000 сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади. Шундан 137 120 сўмдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланди, сабаби ушбу сумма ЭКИҲнинг 12 бараваридан (1 562 880 сўм) ошади.
2016 йил 1 октябрдан ЭКИҲ миқдори 149 775 сўм бўлди ва ЭКИҲнинг 12 баравари 1 797 300 сўмни ташкил этди.
ЭКИҲ миқдори ўзгарганлиги муносабати билан моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган суммасини қайта ҳисоблаш зарурми?
Моддий ёрдамдан ташқари, корхонамизда миқдори ЭКИҲга боғлиқ бўлган, шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсациялар ва бошқа тўловлар тўланади. 2016 йилдаги қандай тўловларни ҳисоблашда янги ЭКИҲ миқдоридан фойдаланиш лозим, қайсилари эса қайта ҳисобланмайди?
С.Ортиқова.
– 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС солинмайдиган моддий ёрдам суммаси ҳисобот йилининг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ва ЭКИҲ миқдори ўзгарганда қайта ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми). Яъни 2016 йилда 1 562 880 сўм (130 240 х 12) доирасидаги моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмаган. ЭКИҲ миқдорининг 149 775 сўмгача оширилиши ҳисобга олинмаган.
149 775 сўмлик энг кам иш ҳақи миқдори 2017 йил 1 январдан бошлаб моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган суммасини ҳисоблашда қўлланади.
Қуйидаги 1-жадвалда 2016 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ЭКИҲ миқдоридан (130 240 сўм) келиб чиқиб 2016 йилда белгиланган кўрсаткичлар, 2-жадвалда эса – 2016 йил 1 октябрдан бошлаб 149 775 сўмлик ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган тўловлар (тўлов нормалари) келтирилган.
1-жадвал
2016 йилдаги ҳисоб-китобда 130 240 сўмга тенг ЭКИҲ миқдори қўлланган кўрсаткичлар
Кўрсаткич
|
Асос
|
Изоҳ
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласи
|
Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми; 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 9-илова |
2016 йилда ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадларга 0%лик ставкада солиқ солинган, яъни солиқ солинмаган. ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошадиган даромадларга шкалада назарда тутилган ставкаларда (7,5%, 17%, 23%) солиқ солинган
|
ЖШДС бўйича имтиёзлар: моддий ёрдам суммалари: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга – бошқа ҳолларда (меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ; бола туғилиши, никоҳдан ўтиш муносабати билан; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун) – календарь йил давомида ЭКИҲнинг 6 бараваригача қийматда корхонадан олинган: ходимларга натура шаклидаги совғалар; илгари ушбу корхона ходимлари бўлган, ишламайдиган пенсионерларга ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахсларга, вафот этган ходимнинг оила аъзоларига совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам; меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси; айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромадлар олинган ҳар ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлари |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди; Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми;
Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди; Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми;
Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди; Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми;
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми; Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми
|
2016 йилда имтиёз суммаси ҳар бир ҳолатда 1 562 880 сўмни
2016 йилда имтиёз суммаси ҳар бир ҳолатда 781 440 сўмни
2016 йилда имтиёз суммаси 1 562 880 сўмни (12 х 130 240)
2016 йилда ҳар ой 520 960 сўм (4 х 130 240) доирасида олинган даромадга солиқ солинмаган
|
Қуйидагилар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ: автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар; болалар ўйин автоматларини ташкил этиш билан банд бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар |
Солиқ кодексининг 372-моддаси; ПҚ-2455-сон қарорга 11-илова;
Солиқ кодексининг 375-моддаси; ПҚ-2455-сон қарорга 12-илова |
Солиқ ишланган кунлар сонидан қатъи назар ҳар ойда қуйидагилардан келиб чиқиб ҳисобланган: эгаллаган майдонидан (1 кв.м) – автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича хизматларни кўрсатганда; жиҳозланган жойлар сонидан (бирлигидан) – болалар автоматлари бўйича; солиқ ишланган кунлар сонидан қатъи назар ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти турига ва уни амалга ошириш жойига қараб ҳисобланган
|
Чакана савдо корхоналари учун айнан шундай фаолият билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб белгиланадиган ЯСТнинг энг кам миқдори
|
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
|
ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланган ва йил давомида ЭКИҲ миқдори ўзгарганда ўзгартирилмаган. Масалан, Тошкент шаҳридаги ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи корхона учун 2016 йилда ҳар чорак учун энг кам ЯСТ 3 907 200 сўмни
|
Ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ қарзининг энг кам миқдори: юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари – ЭКИҲнинг 20 баравари; жисмоний шахслар – ЭКИҲнинг 5 баравари |
ПҚ-2455-сон қарорга 28-илова
|
2016 йилда солиқ қарзининг энг кам миқдори юридик шахслар учун 2 604 800 сўмни (20 х 130 240), жисмоний шахслар учун 651 200 сўмни (5 х 130 240) ташкил этган
|
Болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа (ЭКИҲнинг 2 баравари)
|
25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармоннинг 2-банди; Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-банди |
2016 йилда нафақанинг ойлик суммаси 260 480 сўмни ташкил этган. Нафақага ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмаган
|
2-жадвал
2016 йил 1 октябрдан бошлаб ҳисоб-китобда 149 775 сўмга тенг ЭКИҲ миқдори қўлланаётган кўрсаткичлар
Кўрсаткич
|
Асос
|
Изоҳ
|
Республиканинг барча ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – Ягона тариф сеткаси бўйича 1 разряддан паст эмас
|
Меҳнат кодексининг 155-моддаси; 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорнинг 4-банди |
2016 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 370 842,9 сўмни (149 775 х 2,476) ташкил этади
|
ЯИТнинг энг кам миқдори: фермер хўжаликлари учун – ЭКИҲнинг 50%и; микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и; қолган корхоналар учун, савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари бундан мустасно – ЭКИҲнинг 1 баравари |
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
|
ЯИТнинг энг кам миқдори меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи барча
|
Чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қўшимча ҳисобланиши мақсадида аниқланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари
|
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
|
2016 йил IV чораги учун энг кам МҲТФни аниқлашда 149 775 сўм миқдоридаги ЭКИҲ ҳисобга қабул қилинади
|
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг энг кам миқдорлари: якка тартибдаги тадбиркор учун – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари; якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходим учун – ойига ЭКИҲнинг 50%и; юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун: якка тартибдаги тадбиркор – оила аъзоси – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари; оиланинг бошқа аъзолари (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига ЭКИҲнинг 50%и; юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун йилига ЭКИҲнинг 4,5 баравари (тўлаш кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб) |
Солиқ кодексининг 311-моддаси
|
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этади
|
Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим (чекланган ставкалар): алкоголли маҳсулотлар билан (шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари) – ойига ЭКИҲнинг 5 баравари; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан – ойига ЭКИҲнинг 3,5 баравари |
ПҚ-2455-сон қарорга 22-илова
|
|
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим
|
ПҚ-2455-сон қарорга 22-илова; Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 25.12.2015 йилдаги 76/9-5-сон қарори |
2016 йилда Тошкент шаҳридаги йиғим миқдори ойига ЭКИҲнинг 6 бараварини ташкил этган. Вилоят марказларида йиғим миқдори – ЭКИҲнинг камида 3 баравари, бошқа аҳоли пунктларида – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари, бироқ ЭКИҲнинг 8 бараваридан кўп эмас |
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация моторнинг от кучи сонига қараб: 70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари; 70–100 от кучи – ЭКИҲнинг 3,5 баравари; 100 от кучидан юқори – ойига ЭКИҲнинг 4,5 баравари |
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) 4-банди
|
Компенсация: норма доирасида ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди); нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди; 306-моддаси) |
Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси; ВМнинг 4.09.1992 йилдаги 407-сон қарорининг 4-банди |
Туман коэффициентлари бўйича тўловларни ҳисоблаш учун энг юқори сумма – ЭКИҲнинг 4 баравари, яъни 599 100 сўм
|
Ходимларнинг иш ҳақига устамалар:
доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган;
вахта усулидаги ишлар |
Мулкчилик шакли ва олиб бораётган фаолият туридан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда иш хусусияти, доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланишдан келиб чиққан ҳолда устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган) 11-банди; Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
|
Устама тўлаш нормаси – ЭКИҲнинг 1 баравари. Устамага: норма доирасида ЖШДС (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди; нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС (Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг
Устама нормаси – ЭКИҲнинг 1 баравари. Устамага: норма доирасида ЖШДС (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди; нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС (Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг |
Дала устамаси: дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда – кунига ЭКИҲнинг 0,15 баравари; корхоналарнинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда – кунига ЭКИҲнинг 0,03 баравари. |
Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) 4-банди
|
Дала устамаси миқдори ойига 449 325 сўмлик (149 775 х ЭКИҲнинг 3 баравари) белгиланган чекланган нормадан ошмаган. Дала устамаси: норма доирасида ЖШДС (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди; нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС (Солиқ кодексининг 174-моддаси 8-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг |
Республика доирасидаги хизмат сафарларида компенсация тўловлари: турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган ЭКИҲнинг 2%и миқдорида;
суткалик харажатлар: Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – ЭКИҲнинг 0,1 баравари; бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – ЭКИҲнинг 0,08 баравари. |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг
1268-сон Йўриқноманинг 11-банди |
Компенсацияга: норма доирасида ЖШДС (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди; нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади; суткалик харажатларга: норма доирасида ЖШДС (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди; нормадан ортиқ бўлганда ЖШДС (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг |
Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.