Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Божхона

Янги йилда – янги уйда

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхона органларининг бир гуруҳ ходимларига Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат барча шарт-шароит ва қулайликларга эга бўлган янги, замонавий хизмат уйларининг калитлари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

Ушбу хизмат уйлари атрофи ободонлаштирилиб, сўлим гўшага айлантирилди ҳамда республикамизда ишлаб чиқарилган мебель ва маиший техника буюмлари билан жиҳозланган.

Тантанали маросимда Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилоят божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари, божхона фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғ.Шукуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан аҳолининг, шу жумладан божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш борасида бошлаб берилган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар муносиб давом эттирилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ватанимиз тинч, ҳаётимиз осуда, осмонимиз мусаффо бўлиши, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, энг аввало, мамлакатимиз божхона чегараларининг дахлсизлиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ.

Давлатимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани каби, божхона соҳасида ҳам ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда иқтисодий хавфсизлигимиз посбонларини уй-жой билан таъминлаш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар самарасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим шароити оғир ҳудудида жойлашган «Қорақалпоғистон» ва «Даут-ота» божхона постлари яқинида барча қулайликларга эга хизмат уй-жойлари мажмуаси барпо этилди. Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда ҳам бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Давлат томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик божхона хизмати ходимларига ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ва виждонан бажаришларида янада куч ва ғайрат бағишлаши шубҳасиз.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика