Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Жавоб берамиз

Харажатларни қандай қоплаш мумкин

 

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона (ЯСТ тўловчиси) етказиб берувчи билан товарлар етказиб берилишига доир импорт контрактини тузди. Етказиб берувчи юкни жўнатгач, юзага келган вазият сабабли корхона етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда ўз манзилида юкни қабул қилишдан бош тортди. Товарларни етказиб беришга доир контракт бекор қилинди. Янги харидор шу етказиб берувчи билан товарларнинг ушбу туркумини сотиб олишга контракт тузди. Шундан сўнг барча томонларнинг розилиги билан юк бошқа харидор манзилига жўнатилди. Контракт тузилган пайтдан то юк келиб тушгунига қадар корхона товарларнинг келиб тушиши, декларациялаш, сертификатлаштириш, сақлаш, божхона божини тўлаш ва ҳ.к. билан боғлиқ айрим харажатларни амалга оширди.

1. Корхона сарфлаган харажатларини қоплаш учун товарлар манзилига қайта жўнатилган янги харидор билан битим тузиши мумкинми, сабаби уларнинг келиб тушиши билан боғлиқ харажатлар ушбу товарларнинг таннархига киритилиши керак?

2. Харажатларни қоплашга доир ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

3. Харажатларни қоплаш ЯСТ солган ҳолда хизматлар кўрсатиш деб ҳисобланадими?

4. Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш лозим?

Л.Медведева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, корхона сарфлаган харажатларини қоплаш учун товарлар манзилига қайта жўнатилган янги харидор билан битим тузиши мумкин, сабаби товарларнинг келиб тушиши билан боғлиқ харажатлар ушбу товарларнинг таннархига киритилиши керак (ФКнинг ­1029-моддаси).

 

2

Харажатлар қопланишини шартнома ёки битим билан расмийлаштириш мумкин. Қопланиши лозим бўлган суммани қайд этганда божхона тўловлари, декларациялаш, сертификатлаштириш, сақлаш хизматларининг ҳақи тўланганлиги ва корхонанинг бошқа харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришни тавсия этамиз.

 

3

Импорт товарларнинг келиб тушиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш – хизмат эмас, бироқ харажатларни қоплаш суммаси ЯСТни ҳисоблашда бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси; 132-моддаси 9-банди) ҳамда унга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

 

4

Сизнинг ҳолатда проводкалар қуйидагича бўлади:

Операциянинг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қопланиши лозим бўлган харажатлар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Харажатлар суммаси тўлангани акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қопланиши лозим бўлган тўланган тўловлар суммаси акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Илгари тўланган тўловларни қоплаш суммаси акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи»

 

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1947 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика