Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 3 / Устуворликлар

Солиқ кодексига 2017 йилдаги 17 муҳим ўзгартиш

 

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон, 2017 йил 1 январдан кучга кирди, «СБХ» газетасининг 6.01.2017 йилдаги 1 (1169)-сонида чоп этилди) билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди.

 

Солиқларда тежалган маблағлардан узоқроқ фойдаланиш мумкин

Кўпинча солиқ солишдан озод қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шарти билан солиқ имтиёзлари берилади. Шу тариқа давлат инсон ва моддий-техника капиталига инвестицияларни рағбатлантиради.

Амалиётда бўшайдиган маблағлардан имтиёзли давр мобайнида тўлиқ фойдаланиш шартлиги сабабли имтиёзларни тўлақонли қўллаб бўлмайди. Акс ҳолда улар пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади (Солиқ кодексининг 30-моддаси 4-қисми).

Мисол учун, агар имтиёзли давр 2016 йилда тугаса, солиқларда тежалган маблағларни ҳам 2017 йил 1 январгача сарфлаш керак.

Шу сабабли имтиёзли муддатнинг охирги чорагида имтиёзлар амалда ишламаган, чунки йил тугагунча бўшаган маблағларни ҳисоблаш ва улардан фойдаланишнинг иложи бўлмаган.

Солиқ кодексининг 30-моддасига киритилган қўшимчалар ушбу адолатсизликка барҳам берди. Солиқ тўловчиларга имтиёзли даврда фойдаланилмаган бўшаган маблағларни у тугаганидан кейин яна 1 йил мобайнида белгиланган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқи берилди. Агар ушбу муддат тугаганидан кейин ҳам улардан тўлиқ фойдаланилмаган бўлса, фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини бюджетга қайтаришга тўғри келади.

 

Солиқларни мажбурий ундириш соддалашди

Маълумки, солиқ қарзини белгиланган муддатларда узмаган солиқ тўловчига нисбатан солиқ органлари уни мажбурий ундиришнинг қуйидаги чораларини қўллашга ҳақли:

солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда (Солиқ кодексининг 63-моддаси);

солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммалар ҳисобига (Солиқ кодексининг 64-моддаси);

солиқ тўловчининг мол-мулки ҳисобига (Солиқ кодексининг 65-моддаси).

Солиқ органлари солиқ қарзининг миқдори белгиланган энг кам миқдордан ошган ҳоллардагина уни солиқ тўловчининг мол-мулки ҳисобига ундиришлари мумкин эди. Ушбу энг кам миқдор ҳар йили тасдиқланади ва 2017 йилга юридик шахслар учун 20 ЭКИҲни ташкил этади.

Энди Солиқ кодексининг 59 ва ­61-моддаларига киритилган қўшимчаларга асосланиб, солиқ органлари солиқ қарзи белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган ҳолларда ҳам ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратишга ҳақлилар.

 

Фоизларга харажат қилмаяпсизми – солиқ тўланг

Кўпинча юридик шахслар бир-бирларига заём ёки қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам тарзида вақтинча фойдаланиш учун бўш пул маблағларини берадилар. Солиқ органлари уларга текин мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадлар манбаи сифатида қараганлар. Бунда Солиқ кодексида бундай даромадни аниқлаш қоидалари белгиланмаган, солиқчилар эса даромадни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисоблаганлар. Бунга даромаддан солиқларни тўлаш учун асосларни кўрмаган солиқ тўловчилар қўшилмадилар.

Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган қўшимчалар ҳаммасини ўз жойига қўяди. Уларга мувофиқ, пул маблағларидан фойдаланишга доир текинга олинган ҳуқуқдан қарз олувчининг даромадлари заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) суммасини олиш санасидаги Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

Худди шу ставка МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст этиб белгиланган фоизли заёмлар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳам қўлланади.

Ушбу қоидалар кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, шунингдек норезидентлар томонидан берилган заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Имтиёз олмоқчимисиз – резидентлик сертификатини олинг

Агар халқаро шартномада солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

Амалиётда солиқ ставкалари турлича бўлган Ўзбекистонда ва иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида шартнома имзоланган мамлакатда ушбу нормадан фойдаланиш учун бир қатор хатти-ҳаракатларни амалга ошириш зарур эди. Халқаро шартномага мувофиқ солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш ёки уни норезидентларнинг даромадларидан тўлашдан озод қилишга эга бўлиш учун ДСҚга ариза ва бир қатор ҳужжатларни тақдим этиш зарур эди.

Солиқ кодексининг 155-моддасига киритилган ўзгартиришларда тўлов манбаида солиқ ­солинадиган норезидентларнинг барча турдаги даромадларига солиқ солиш соҳасида халқаро шартномалар нормалари қўлланиши назарда тутилади.

Бунда солиқ ставкасини пасайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун солиқ органларига ариза тақдим этиш талаб этилмайди. Ўзбекистон халқаро шартнома тузган чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган резидентлик сертификатига эга бўлишнинг ўзи кифоя.

Резидентлик сертификати резидент юридик шахс – тўлов манбаида халқаро шартномага мувофиқ солиқ имтиёзи қўлланишини асословчи ҳужжат сифатида сақланиши шарт. Бунда сертификатнинг асл нусхаси бўлиши керак, унинг кўчирма нусхаси расмий ҳужжат деб ҳисобланмайди.

 

Ишончсиз декларациями – энг юқори ставкада тўланг

Қонун ҳужжатларида жисмоний шахсларнинг айрим даромадлар бўйича ДСИга жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этиш мажбурияти назарда тутилган (Солиқ кодексининг 189-моддаси). Агар солиқ тўловчи уни тақдим этмаган бўлса, солиқ хизмати солиқни ўзидаги мавжуд ахборот асосида энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисидаги хабарномани унга топширишга ҳақли.

Солиқ кодекси 192-моддаси 9-қисмининг янги таҳририга мувофиқ, энди жисмоний шахс нотўғри маълумотлар акс эттирилган декларация тақдим этганда (барча даромадларни кўрсатмаганда ёки уларнинг суммасини пасайтириб кўрсатганда) ушбу чоралар қўлланади. Бундай ҳолларда солиқ органлари солиқ суммасини ўзларида мавжуд ахборот асосида энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма хабарнома беришга ҳақли бўладилар.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси фақат солиқ тўловчи тўғриланган декларацияни тақдим этганидан кейин камайтирилиши мумкин.

 

Фойдали қазилмалар қийматини аниқлаш янада ойдинлашди

Солиқ кодексининг 254-моддасига тижоратбоп топилма бонусининг солиқ базаси ҳисобланган, кавлаб олиниши режалаштирилаётган фойдали қазилмалар қийматини баҳолашга тааллуқли ўзгартиришлар киритилди. 2017 йил 1 январдан бошлаб жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда фойдали қазилмалар захиралари қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича ТИАда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20% оширган ҳолда аниқланади.

Бу солиқ базасини белгилашни янада ойдинлаштиради, чунки Солиқ кодексининг амалдаги таҳририда бундай шароитда қазиб олинадиган захиралар ҳажми қиймати ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

 

ЯСТни тўлашга ўтишда ҳисобот беришга тўғри келади

Солиқ кодексига мувофиқ, юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни йилда 1 марта йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида солиқ органларига тақдим этадилар. Бунда йил мобайнида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтаётганда ушбу ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари Солиқ кодексида белгиланмаган эди.

Энди эса йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтган кичик бизнес субъектлари – умумбелгиланган солиқларни тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлаган давр учун юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари керак бўлади. Солиқ кодексининг 263, 271 ва 285-моддаларига киритилган қўшимчалар билан ана шундай тартиб назарда тутилган.

Ҳисоб-китоб солиқ тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ДСИга тақдим этилади.

Масалан, умумбелгиланган солиқларни тўлаётган кичик корхона 2017 йил II чорагидан ЯСТ тўлашга ўтса, у 2017 йил I чораги учун юқорида кўрсатилган солиқларни ҳисоблаши ва 10 апрелгача улар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиши керак бўлади.

 

Жорий тўлов камайтириб кўрсатилса, пеня ҳисоблаб ёзилади

Агар солиқ солинадиган база ЭКИҲнинг 200 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар жорий тўловларни тўлашлари шарт бўлади (Солиқ кодексининг 300-моддаси). Улар тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва солиқнинг йил чорагидаги суммасининг 1/3 қисми миқдорида ҳар ойда тўланади.

Бир неча ой учун соф фойдани олдиндан аниқ белгилашнинг амалда имкони йўқ. Ноинсоф солиқ тўловчилар бундан фойдаланиб, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни анча камайтириб кўрсатар эдилар.

Солиқ кодексининг 300-моддасига киритилган ўзгартиришлар буни бефойда қилиб қўяди. Жорий тўловлар миқдори амалда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасига нисбатан 10%дан кўпроқ камайтирилганлиги аниқланганда ­пеня ҳисоблаб ёзилади. Солиқчилар камерал назорат доирасида камайтириб кўрсатишни осон аниқлай оладилар.

Юридик шахсларнинг фойда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва мол-мулк солиқлари бўйича худди шундай тартиб жорий этилмоқда. Янгиликлар барча солиқлар бўйича жорий тўловларни тўлашга бир хил талабларни белгилайди.

 

Йиғим қайта ҳисобланмайди

Солиқ кодексидан 347-модданинг 5-қисми чиқариб ташланди. Унга мувофиқ солиқ органлари йил давомида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилувчи ва айрим турдаги хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этишни ва аванс тариқасида тўланган йиғимлардаги фарқ суммасини қўшимча равишда тўлашни талаб қилар эдилар.

Энди чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб тўланади. Йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда солиқчиларга аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш ва фарқни қўшимча равишда тўлаш керак эмас.

 

Танлов савдолари ғолиби фойда олади ва ҚҚС тўлайди

Капитал қурилишни молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширишда танлов савдолари натижалари бўйича қатнашган тақдирда ЯСТ тўловчилар ҚҚС тўлайдилар.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи юридик шахслар учун айрим умумбелгиланган солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятлар сақлаб қолинган (Солиқ кодексининг 349-моддаси). Улар жумласига тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи ва б. киради.

Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган қўшимчаларда, қўлланилаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, капитал қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини (давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар маблағларини, хорижий тижорат банкларининг кредитларини) жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга ошириладиган объектлар бўйича ғолиблар томонидан ҚҚС мажбурий равишда тўланиши назарда тутилган.

Ушбу тартиб 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

Исталган миқдорда шуъба корхона барпо этинг

Кичик тадбиркорлик субъекти деб ҳисобланиши учун корхона ходимларининг ўртача йиллик сони қонунчиликда белгиланган мезонга мувофиқ келиши керак. Буни ҳамма бухгалтер билади.

Қонун ҳужжатларида белгиланганидек, ходимлар сонини аниқлашда: корхонанинг асосий ходимлари, ўриндошлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи жисмоний шахслар, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхона ва филиалларда ишловчилар сони ҳисобга олинади. Яъни амалдаги формулировкада унитар корхона шуъба корхонага айнан ўхшашдир.

Шу ўринда фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатида (ФКнинг 67, 70-моддалари) унитар ва шуъба корхоналар аломатларига турлича таъриф берилган. Шуъба жамият – алоҳида мулкка эга бўлган мустақил юридик шахс. У хўжалик жамияти, ширкати ва ҳ.к. шаклида давлат рўйхатидан ўтказилади. Ҳатто шуъба жамият муассиси 100 фоиз иштирок этиш улушига эга бўлган бошқа жамият бўлса ҳам, ФКга мувофиқ у унитар корхона деб тан олинмайди.

Натижада «унитар (шуъба) корхоналарда» таърифи солиқ тўловчилар учун кўпгина муаммоларни юзага келтирган.

ФКга мувофиқлаштириш ҳамда Солиқ кодексининг 350-моддаси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасидаги турлича талқинларга барҳам бериш учун «(шуъба)» сўзи чиқариб ташланди.

 

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш осонлашди

Солиқ кодексининг 351-моддаси 2-қисми янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳисобот йили якунлари бўйича кичик бизнес субъектлари учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтаётган чоракдаги биринчи ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ДСИга тегишли хабарнома йўллаб, ЯСТ тўлашга ўтиш ҳуқуқини олдилар.

Соддалаштирилган тартибга улар жорий йилнинг исталган чорагида ўтишлари мумкин. Масалан, йил бошидан ЯСТ тўлашга ўтиш учун 10 январгача, II чоракдан ўтмоқчи бўлса – 10 апрелдан кечиктирмай хабарнома тақдим этиш лозим ва ҳ.к.

Шуни эслатиб ўтамизки, олдинги таҳрирда умумбелгиланган солиқлардан ЯСТ тўлашга ўтиш учун солиқ органларини кейинги ҳисобот даври (чораги) бошланишига камида 1 ой қолганда ёзма равишда хабардор қилиш зарур эди.

 

Соддалаштирилган тартибда қолаверади

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўлайдилар. Бироқ йил якунларига кўра уларнинг ихтисослашуви ўзгарган бўлса, ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлаш хусусида бир қарорга келиш зарур эди. Соддалаштирилган тартибни қўллаш учун улар 1 февралдан кечиктирмай ДСИни ёзма равишда огоҳлантиришлари шарт эди. Кўрсатилган муддатгача ёзма билдиришнома тақдим этилмаганлиги умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилик деб ҳисобланган (Солиқ кодексининг 352-моддаси).

Энди эса солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашда давом этиш ҳақида солиқчиларга ҳеч қандай билдиришнома тақдим этишга зарурат йўқ, чунки Солиқ кодексининг 352-моддаси 6-қисми чиқариб ташланди. 2017 йил 1 январдан илгари савдо ва умумий овқатланиш соҳасига ихтисослашган микрофирмалар ва кичик корхоналарга билдиришнома тақдим этмасдан ЯСТ тўлашда давом этиш ҳуқуқи берилди.

 

Ишламасангиз, имтиёзлардан маҳрум бўласиз

Коллежни тамомлагандан кейин йил давомида ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун имтиёз назарда тутилган: улар давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Бироқ давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолиятни тугатган тақдирда улар фаолият амалга оширилган бутун давр учун, шу жумладан имтиёзли 6 ой учун солиқ тўлашлари шарт бўлади (Солиқ кодексининг 375-моддаси).

Энди ушбу моддага киритилган қўшимчалар асосида ушбу қоида фаолият 3 ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда ҳам қўлланади.

Масалан, коллеж битирувчиси январда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтди. Умумий қоидага кўра январдан июнгача қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади. Бироқ, айтайлик, сентябрда фаолиятини 4 ойга тўхтатса, январдан августгача, яъни фаолият амалга оширилган бутун давр учун солиқни тўлаши шарт бўлади.

«Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон, 2017 йил 1 январдан кучга кирди, «Норма маслаҳатчи» газетасининг 10.01.2017 йилдаги 2 (599)-сонида чоп этилди) билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Солиқ текширувлари: турлари ва ўтказиш асослари

Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби билан боғлиқ киритилган ўзгартишларга мувофиқ, солиқ тўловчиларда 2 турдаги: режали ва режадан ташқари солиқ текшируви ўтказилади.

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши)

 

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши)

 

Текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширув

 

Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширув, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширув

 

 

 

Шунингдек режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш учун асосларга тузатиш киритилди.

Солиқ текширувининг тури

 

Уни ўтказиш учун асос

 

Режадан ташқари солиқ текшируви

 

 назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори;

 давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарган текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи

Бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида қисқа муддатли текширув*

 

 назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

 давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи

Тугатилаётган юридик шахсни режадан ташқари солиқ текширувидан ўтказиш

 

 тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши;

 давлат солиқ хизмати органининг текширув мақсадлари, текширув ўтказиладиган муддатлар ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи

*Бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига тааллуқли қисмида ўтказилади.

 

Бундан ташқари, Солиқ кодексига муқобил текширувларни бекор қилиш билан боғлиқ тузатишлар киритилди.

 

Солиқларни мунтазам тўламаганда текширув ўтказилади

Солиқ кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари, шу жумладан янги ташкил этилганлари, шунингдек хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширувлардан ўтказилади.

 

Молиявий санкциялар қўлланмайдиган ҳолатлар

Солиқ кодексининг 109-моддасига мувофиқ, шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги фактининг йўқлиги;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги.

Солиқ кодекси солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод қилишга доир янги асос билан тўлдирилди.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, уларга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, Олег ЗАМАНОВ, «Norma Online» экспертлари.

Прочитано: 4203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика