Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 2 / Хўжалик юритиш қоидалари

Туризм хизматлари: амалдаги қоидаларга кўра ҳақ тўлаш

 

Президентнинг ПФ-4861-сон Фармонига мувофиқ, 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга шу жумладан туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.

Шу муносабат билан туризм соҳасидаги компаниямизда қуйидаги саволлар юзага келди.

1. Агар биз ПФ-4861-сон Фармон кучга киргунга қадар 2017 йил учун меҳмонхона хизматлари ҳақини тўлаган бўлсак, меҳмонхона бизга пулни қайтаришга ва ўз хизматлари ҳақини ЭАВда тўлашни талаб қилишга ҳақлими? Фармон талаблари у амалга киритилгунга қадар ташкилотимиз билан меҳмонхона ўртасида тузилган шартномаларга татбиқ этиладими?

2. Агар компаниямиз 2016 йил декабрида 2017 йил учун меҳмонхона хизматлари ҳақини тўлаган бўлса, уларни қайси валютада тўлаш зарур эди?

У.Пўлатова.

 

1

Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармони эълон қилингунга қадар меҳмонхонанинг 2017 йилда хорижий туристларни жойлаштириш учун туризм компаниялари миллий валютада тўлаган маблағларни қайтариши ва уларни ЭАВда тўлашни талаб қилиши нотўғри.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси). Яъни Фармон нормалари у амалга киритилгунча юзага келган тарафларнинг шартномавий муносабатларига татбиқ этилмайди.

Бунинг устига, хизматлар ҳақини миллий валютада тўлашни тақиқлаш 2017 йил 1 январдан кейин юзага келувчи муносабатларга тааллуқли.

Шу сабабли меҳмонхона билан тузилган шартномага кўра туризм компанияси 2017 йилда ўз туристларининг яшаш ҳақини миллий валютада тўлаган бўлса, меҳмонхона ўз мажбуриятларини бажариши шарт (ФКнинг 236-моддаси; «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, бундан кейин – Қонун). Меҳмонхона шартнома шартларини бир тарафлама тартибда ўзгартиришга, яъни тўланган пул маблағларини қайтаришга ва 2017 йил учун хизматлар ҳақини ЭАВда тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас (Қонуннинг 7-моддаси 1-қисми 3-хатбошиси, 15-моддаси 3-қисми).

 

2

Сиз тузилган шартнома мавжуд бўлганда 2016 йил декабрда 2017 йил учун меҳмонхона хизматлари ҳақини миллий валюта – сўмда тўлашга ҳақли бўлгансиз.

Ҳақиқатан ҳам, 2017 йил 1 январдан бошлаб киритилган тартибга кўра, туризм фаолияти субъектлари хорижий туристларни жойлаштириш бўйича хизматларга фақат ЭАВда ҳақ тўлайдилар. Шуни қайд этиш лозимки, ушбу нормада хизматларни ижро этиш ҳақида эмас, балки улар ҳақини тўлаш далили ҳақида сўз боради.

Меҳмонхона хизматлари 2017 йилда кўрсатилишига қарамай, 2017 йил 1 январгача туристик компания билан меҳмонхона ўртасидаги барча ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилиши шарт («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг ­18-моддаси 1-қисми).

Бунда шуни қайд этиш лозимки, меҳмонхонанинг хизматлар кўрсатиши ва 2016 йил декабрда шартнома тузиши унинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Меҳмонхона оммавий офертани жойлаштирган ҳоллар бундан мустасно, уни акцептлашда ҳақни қабул қилиш ва хизматлар кўрсатишга мажбур бўлади (ФКнинг 377-моддаси).

 

Тимур Муминов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1461 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика