Norma.uz

Ходимларни аттестациялаш: фақат иш вақтида

 

Ходимни аттестациядан бир ой аввал у ўтказиладиган кун ҳақидаги буйруқ билан таништирдилар. Меҳнат шартномасига кўра ходимнинг иш графиги – соат 9.00 дан 13.00 гача. Аттестация соат 14.00 га тайинланган. Ходим иш вақти тугаганлигини важ қилиб, аттестацияга келишдан бош тортди.

Ходимнинг иш вақтидан ташқари вақтга тайинланган аттестацияга келишдан бош тортиши меҳнат интизомини бузиш деб ҳисобланадими?

Б.Рўзиева.

 

Йўқ, ҳисобланмайди, чунки аттестация бошланадиган пайтгача унинг иш вақти тугаган.

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МКнинг 114-моддаси).

Бунда иш вақтида ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши; меҳнат интизомига риоя қилиши; иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши; технология интизомига; меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши; иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт (МКнинг 176-моддаси 1-қисми).

Шу сабабли ходим билан иш берувчи ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш мақсадида аттестация ўтказишни иш вақтига кўчириш керак. Ана шунда ходим аттестацияга келишдан бош тортганда иш берувчи унга нисбатан интизомий жазони қўллашга ҳақли бўлади (МКнинг 181-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1765 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика