Norma.uz

Меҳнат дафтарчаси: алмаштириш талаб этилса

 

Ташкилотимизда бланкалари белгиланган намунага жавоб бермайдиган меҳнат дафтарчалари борлиги аниқланди. Қонунчиликка мувофиқ, корхонамиз ходимларга дубликатларни расмийлаштириши керак. Ходимлар биз меҳнат дафтарчалари дубликатларига тегишли ёзувларни киритишимиз учун асос бўлувчи маълумотномаларни тўплашни истамаяптилар. Шу муносабат билан биз илк ёзув қандай бўлиши лозимлигини била олмаяпмиз. У эҳтимол: «Ходимнинг айтишича, умумий стаж шунча-шунчани ташкил этади...» деган ибора билан бошланар.

Ходим олдинги иш стажига доир маълумотномаларни тўплашдан воз кечганда аввалги бланка (белгиланмаган намунадаги) алмаштирилса, меҳнат дафтарчаси дубликатини қандай тўғри тўлдириш мумкин?

Д.Саидаҳмедова.

 

– Авваламбор, ходим меҳнат фаолиятининг тарихини (иш стажини) тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаш биринчи навбатда унинг ўзи учун зарур ва аҳамиятга эга эканлигини унга тушунтириш лозим. Бу маълумотлар бўлмаса, вақтинча ишга қобилиятсизлик бўйича нафақаларни тўлаш миқдорини аниқлаш, ёшга доир ёки ногиронлик бўйича пенсия тайинлашга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ходимнинг умумий иш стажини амалда ҳисоблаб бўлмайди. Стажни тасдиқловчи ҳужжатларнинг бўлмаслиги ёшга доир ёки ногиронлик бўйича пенсия миқдорида ҳам ўз аксини топади.

Иш берувчи, ўз навбатида, мазкур корхонага қабул қилингунга қадар унинг иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ходимга ёрдам беришга мажбур. Кадрлар бўлими ходими ходимни архивлар, улар манзили ва телефонлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаши («Norma – ЎзР қонунчилиги» АҚТда «Маълумот ахборотлар» бўлимига қаралсин), талабномаларни тўғри тузишда ёрдамлашиши, ходим аввал ишлаган ташкилотлар ёки архивларга талабномаларни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхалари (паспорт нусхаси, меҳнат дафтарчасининг нусхаси) билан таъминлаши мумкин. Ходим ишлаётган бўлинма раҳбари ёки иш берувчи билан келишган ҳолда ҳужжатларни излаш учун ходимга вақт бериш тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.

Агар ходим ҳужжатларни тўплашдан барибир бош тортаверса, ундан сабабларни тушунтирган ҳолда ёзма раддия талаб қилиш мақсадга мувофиқдир.

Нима бўлганда ҳам Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ белгиланмаган намунадаги бланка ўрнига ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати тўлдирилиши лозим.

Иш берувчида ҳақиқий бўлмаса-да, лекин ташкилотларнинг ҳақиқий муҳрлари билан тасдиқланган ёзувлари мавжуд бўлган меҳнат дафтарчасининг бланкаси борлиги ҳисобга олинса, иш стажининг умумий ҳисобини чиқариш, мазкур корхонага ишга қабул қилингунга қадар умумий иш стажи тўғрисидаги ёзувни киритиш мумкин бўлади, фақат бунда «Ёзув «___»_____ 20____йилдаги _____-сонли далолатнома билан ҳисобдан чиқарилган _____серияли ___________рақамли ҳақиқий бўлмаган меҳнат дафтарчаси бланкаси (совет намунасидаги ёки белгиланмаган тартибда олинган) асосида киритилган» деган ёзув ёзиб қўйилади.

Алоҳида даврлар бўйича ҳам маълумотларни киритса бўлади, лекин бунда ёзув архив маълумотномаси асосида эмас, балки «___»_____ 20____йилдаги _____-сонли далолатнома билан ҳисобдан чиқарилган _____серияли ___________рақамли ҳақиқий бўлмаган меҳнат дафтарчаси бланкаси (совет намунасидаги ёки белгиланмаган тартибда олинган) асосида» деган қўшимча ёзув киритилиши керак бўлади.

Шу тариқа, биз ходим учун унинг меҳнат фаолияти бўйича солномани сақлаб қоламиз, лекин бу унинг меҳнат стажини тасдиқловчи архив маълумотномаларини қидириб топишдан озод этмайди.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар бўлими ходими.

Прочитано: 2431 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-01-26 09:31:02, Гость_2017:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика