Қарздор ишламаган тақдирда суд буйруғига кўра алимент бўйича қарз ундирилганда қонун ҳужжатларига кўра неустойка қандай тартибда ҳисобланишини тушунтириб берсангиз.
Т.Болтаев,
газетхон.
– ЎзР Оила кодексининг 114-моддасига мувофиқ, алимент ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этилади.
ЎзР Фуқаролик-процессуал кодексининг 219-моддаси 1-бандига мувофиқ, алиментлар ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори (буйруғи) дарҳол ижро этилиши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 39-моддасида назарда тутилишича, маъмурий жазони қўлланиш маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани бажаришдан озод этмайди.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 23-моддасига мувофиқ, суд ижрочиси ижро ҳужжатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.
Суд ижрочиси ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади.
ЎзР Оила кодексининг 142-моддасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир.
Юқоридагилардан келиб чиқилса, алимент тўлаш муддатини кечиктирганлик учун тўланиши лозим бўлган неустойка суммаси қуйидаги тартибда ҳисобланади.
Масалан, ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда алимент тўлаш муддати ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирилмаслиги керак деб белгиланган. Агар бу кун дам олиш кунига тўғри келиб қолса, алимент биринчи иш кунида тўланади.
Бинобарин, ундирувчига алимент 5-санадан кечиктирмай тўланиши керак.
Шу санада алимент тўланмаганда 6-санадан бошлаб алимент тўланган кунгача кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорида неустойка ҳисобланади.
Сиз тақдим этган маълумотлардан келиб чиқилса, алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун 2016 йил 6 декабрдаги ҳолатга кўра қуйидаги миқдорда неустойка ҳисобланиши лозим:
Йил
|
Ой
|
Тўланиши лозим бўлган алимент суммаси (сўмда)
|
Алиментни тўлаш учун белгиланган сана
|
06.12.2016 йилдаги ҳолатга кўра муддати ўтказилган кунлар сони
|
Ўз вақтида тўламаганлик учун неустойка суммаси, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1% миқдорида (сўмда)
|
Жами, неустойка билан қўшиб ундирилиши лозим бўлган алимент суммаси (сўмда)
|
2015
|
июнь
|
234 311
|
05.07.2015
|
520
|
121 842
|
356 153
|
2015
|
июль
|
351 467
|
05.08.2015
|
489
|
171 867
|
523 334
|
2015
|
август
|
351 467
|
05.09.2015
|
458
|
160 972
|
512 439
|
2015
|
сентябрь
|
351 467
|
05.10.2015
|
428
|
150 428
|
501 895
|
2015
|
октябрь
|
351 467
|
05.11.2015
|
397
|
139 532
|
490 999
|
2015
|
ноябрь
|
351 467
|
05.12.2015
|
367
|
128 988
|
480 455
|
2015
|
декабрь
|
351 647
|
05.01.2016
|
336
|
118 153
|
469 800
|
2016
|
январь
|
351 467
|
05.02.2016
|
305
|
107 197
|
458 664
|
2016
|
февраль
|
351 647
|
05.03.2016
|
276
|
97 055
|
448 702
|
2016
|
март
|
351 647
|
05.04.2016
|
245
|
86 154
|
437 801
|
2016
|
апрель
|
286 917
|
05.05.2016
|
215
|
61 687
|
348 604
|
2016
|
май
|
156 455
|
05.06.2016
|
184
|
28 788
|
185 243
|
2016
|
июнь
|
160 528
|
05.07.2016
|
154
|
24 721
|
185 249
|
|
|
4 001 954
|
|
|
1 397 385
|
5 399 339
|
Музаффар Мирзағаниев, «Norma Online» эксперти.