Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 43 / Божхона

Электрон хизматлар: сон ҳам, сифат ҳам ошмоқда

 

25 октябрь – мамлакатимиз божхоначиларининг ўзига хос байрами. 1991 йилнинг шу куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Божхона комитетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони билан юртимизнинг замонавий божхона хизматига тамал тоши қўйилган эди. Шу вақтдан бошлаб қўмита мустақил давлатимизнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаб келаётир. 

 

 

 

 

Давлат божхона қўмитасида видеоконференция тарзида ўтказилган матбуот анжуманининг мавзуси «Божхона органлари томонидан Интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлар» деб аталди. ДБҚ Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги А.САИДОВ бу долзарб мавзуда журналистларга сўзлаб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимиз миллий божхона хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жадал суръатларда жорий қилинди, соҳага интерактив электрон хизмат турлари кенг татбиқ этилди.

ДБҚда «Божхона пости–Ҳудудий божхона бошқармаси–Давлат божхона қўмитаси» ҳалқаси бўйича ахборотларни реал вақт режимида тўплаш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган бир қатор тизимлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган. Бир-бирига интеграциялашган мазкур Ягона автоматлаштирилган тизим (ЯААТ) орқали божхона расмийлаштируви ва назорати тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда божхона органлари фаолиятига жами 35 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилган, шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган, қолганлари ички идоравий ахборот тизимларидир. Бу ахборот тизимларининг яхлит мажмуаси:

божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш;

расмийлаштирув жараёнларини соддалаштириш;

товар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини ташкил этиш;

эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш;

ТИФ иштирокчиларига қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви бўйича бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида ДБҚ вэб-сайти ҳамда Ягона интерактив ­давлат ­хизматлари порталида 16 турдаги интерактив хизматлар амалиётга жорий этилган.

Хусусан, «Товарларни электрон декларация қилиш» интерактив хизмати ТИФ иштирокчилари ва декларантлар учун қулайликлар яратади, ўз иш жойларидан туриб божхона юк декларациялари ва унга илова ҳужжатларни электрон тайёрлаш ва Интернет орқали божхона органларига тақдим этиш имконини беради.

Энг оммалашган интерактив хизмат турларидан бири бу – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим қилиш бўлиб, эндиликда шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни божхона постига қоғоз кўринишида олиб келишга ҳожат қолмади. 2015 йилда жами шартномаларнинг 99,9 фоизи, яъни 137 мингдан ортиқ шартнома ва уларга қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган. Жорий йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич 76,7 мингдан ошди.

«Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномасини шакллантириш» интерактив хизмати ТИФ иштирокчиларига божхона тўловлари бўйича солиштирма далолатномаларни божхона органларига ташриф буюрмасдан, ортиқча қоғоз ва вақтни сарф қилмасдан, он-лайн тарзда PDF форматида юклаб олиш имкониятини берди.

Натижада мазкур ҳужжатни олиш 2014 йилда 5 мингдан ортиқ, 2015 йилда 8 мингдан ортиқ, 2016 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида эса 12 мингдан ортиқ тадбиркор божхона органлари эшигида навбат кутишдан қутулиб, далолатномаларни электрон тарзда олишган.

Маълумки, ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобиль транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан олдиндан маълумот тақдим этиш» интерактив хизмати жорий этилган эди. Мазкур хизмат тури ҳам тадбиркорларимиз орасида оммалашиб, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 77 мингдан ортиқ маълумотлар божхона органларига олдиндан электрон тарзда тақдим этилди, бу чегарадан ўтган жами юк ташувчи автотранспорт воситаларининг 84,8%ини ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, божхона органлари томонидан кўрсатилаётган интерактив хизматларнинг рейтинги ошиб, ундан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар рейтингида охирги 3 ой давомида ДБҚнинг 4 та интерактив хизмати биринчи 10 таликдан ўрин олган: улардан 1– ва 2-ўринларни айнан ДБҚ хизматлари эгаллаб турибди.

Биргина сентябрь ойида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ДБҚ хизматига 29,6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу мазкур ойда порталга келиб тушган жами мурожаатларнинг 73,2%ини ташкил этади!

Яқинда бўлиб ўтган «ICTWEEK-Uzbekistan–2016» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги натижаларига кўра, ДБҚ Давлат интерактив хизматларини жорий этиш номинацияси бўйича республикада 1-ўринни қўлга киритди.

 

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш йўлида

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сон Фармони билан божхона органлари зиммасига юклатилган вазифалар юзасидан ҳам сўз юритилди.

Ушбу Фармон билан тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларнинг экспорти бўйича тузилган шартномаларни божхона органларида ҳисобга қўйиш тартиби 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бекор қилинди.

Амалдаги тартиб бўйича экспорт шартномаларини божхона органларида ҳисобга қўйиш тартиби мажбурий тарзда амалга оширилган бўлиб, бундан шартнома ва бир қатор ҳужжатлар бевосита божхона органларига олиб келинар эди. Масалан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 6,2 мингдан ортиқ экспорт шартномалари божхона органларида ҳисобга қўйилган. Эндиликда тадбиркорларимиз экспорт шартномаларига доир маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритадилар.

Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан товарларнинг «Экспорт» божхона режимига амалга оширилмайдиган жойларда жойлаштирганлик учун ундириладиган божхона йиғимини 2 мартага камайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб божхона органларига тақдим қилинадиган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган «Ягона дарча» идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш белгиланган.

Тадбирда бу йўналишда келгусида амалга оширилиши кутилаётган режа ва лойиҳалар юзасидан ахборот берилди. Анжуман давомида марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 


2013 йилда тадбиркорлар томонидан 1 млрд 229 млн сўмлик маблағ божхона юк декларацияларининг қоғоз бланкаларига сарфланган бўлса, 2014 йилдан бошлаб бу йўналишдаги харажатларга барҳам берилди. 2013 йилда жами божхона юк декларацияларининг 39,2%и электрон тарзда тақдим этилган бўлса, 2016 йил 9 ойлигида бу кўрсаткич 99,9 %га етди. Шунингдек, импорт товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёни 8,5 кундан 1,8 кунга, ёки 4,7 мартага қисқарди. Ҳужжатларни электрон тақдим этиш натижасида ҳар йили тадбиркорлар томонидан 60 тоннага яқин қоғоз иқтисод қилинмоқда.

Прочитано: 1892 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика