Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 37 / Ҳужжатли расмийлаштириш

Товар қайтарилганда солиқ базасига тузатиш киритамиз

 

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб берувчи харидорнинг даъво хатига асосланиб бир ой аввал сотилган товарни брак деб тан олди. У товар қийматини харидорнинг банкдаги ҳисобрақамига қайтаришга қарор қилди. Брак товар етказиб берувчининг ҳисобига харидорнинг омборидан йўқ қилиш учун шаҳар ахлатхонасига олиб чиқилади.

Етказиб берувчи брак қилинган товар қайтарилганда солиқ солинадиган тушумни камайтиришга ҳақлими, агар ҳақли бўлса, қайси ҳужжатлар асосида?

Ж.Санаев,

ҚК бош бухгалтери.

 

 

Ҳа, бунга ҳақли. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Солиқ кодексининг 131-моддаси), ҚҚС (Солиқ кодексининг ­205-моддаси), акциз солиғи (Солиқ кодексининг 233-моддаси) ва ЯСТни (Солиқ кодексининг 357-моддаси) ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базага (даромад, тушумга) тузатиш киритилиши назарда тутилган.

Солиқ тўловчи шу жумладан товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда ҳам солиқ солинадиган базага (даромад, тушумга) тузатиш киритади.

Тузатиш юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати давомида киритилади.

Сизнинг ҳолатда харидорнинг даъво хати, етказиб берувчининг вакиллари ва харидор имзолаган нуқсонлар далолатномаси, брак қилинган товарни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Етказиб берувчи тузатиш киритишда харидор томонидан тасдиқланадиган, камайтиришга қаратилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тузади.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилади:

1) унинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдириш учун зарур бўлган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда салбий солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори;

5) ҚҚСнинг салбий суммасига тузатиш киритиш миқдори.

Бухгалтерия ҳисобида солиқ солинадиган тушумга тузатиш киритиш қуйидагича акс эттирилади:

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» ҳисобварағи дебети;

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» ҳисобварағи кредити.

Харидорга брак қилинган товар ҳақининг қайтарилиши:

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» ҳисобварағи дебети;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ҳисобварағи кредити ёки ­4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағи кредити – мазкур товарга ҳақ тўлашда харидордан олинган, юзага келган қарз суммасига.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика