Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 37 / Амалий бухгалтерия

Ходим билан ҳисоблашиш

 

Ходимнинг меҳнат ҳақи – ойига 550 000 сўм. Ишлаш даврида иш ҳақи миқдори ўзгармаган. Ходим 2.01.2016 йилда ишга қабул қилинган, 1.07.2016 йилда ишдан бўшатилган. Меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси штат қисқариши муносабати билан бекор қилинган.

Агар ходим ярим йил ишлаган ва штат қисқариши боис ишдан бўшатилган бўлса:

1) фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация;

2) тегишли огоҳлантириш муддатини алмаштириш ҳақидаги томонларнинг келишувига кўра пуллик компенсация;

3) ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисобланади?

Газетхон.

 

– Сиз Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилиниб, огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда ходимларга моддий мадад бериш тартиби ҳақида тушунтиришга (АВ томонидан 10.05.1999 йилда 720-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилишингиз лозим.

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси). Саволда корхона жамоа шартномасида белгиланган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар муддати кўрсатилмаган. Шартли равишда асосий ва қўшимча таътиллар муддатини тегишинча 15 ва 3 иш куни деб оламиз.

Ходим 6 ой учун (2016 йил 2 январдан 1 июлгача) меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Ишлаган вақтга мутаносиб таътил муддати (шартли равишда) 9 иш кунини (18 / 12 х 6) ташкил этади.

6 ой тўлиқ ишлаган ходимга таътил вақтига ҳақ тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошини ҳисоблаш даврида ижтимоий суғурта бадаллари ҳисобланадиган белгиланган иш ҳақидан ёки лавозим маошидан ошган сумманинг 1/6 қисмига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-банди).

Қўшимча тўловлар тўланмаган бўлса, фақат ҳисоблаб чиқариш кунидаги лавозим маоши – 550 000 сўм олинади. Компенсация суммаси 194 882 сўмни (550 000 / 25,4 х 9) ташкил этади, бунда:

25,4 – 6 кунлик иш ҳафтасида бир ойдаги иш кунларининг ўртача сони;

9 – иш кунларидаги таътил муддати.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киради (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди), ходимнинг жами даромадига қўшилади. Бинобарин, унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

Ишдан бўшатиш чоғида огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация

Меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати)нинг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан бекор қилинганда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт. Ходим иш берувчи билан келишувга биноан 2 ойлик муддатда (огоҳлантириш муддатида) ишлаб бермасдан, унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсацияни олишга ҳақли (МКнинг 102-моддаси 2-қисми). Бу ҳолда ҳам ходимнинг ишдан бўшатиш нафақасини олиш кафолати сақланади.

Сизнинг ҳолатда иш берувчи билан келишувга кўра ходимга 1 100 000 сўм миқдорида (550 000 х 2) пуллик компенсация тўланади.

Огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация солиқ солиш мақсадида бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15-банди). Тегишинча, унга ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди. У ходимнинг жами даромадига қўшилади ва унга ЖШДС солинади.

 

Ишдан бўшатиш нафақаси

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан (ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно) бекор қилинганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 109-моддаси). Иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади (МКнинг 67-моддаси).

Башарти ходим ишдан бўшагандан кейин икки ой ўтгач ишга жойлашмаган ва бу далилни меҳнат дафтарчасини тақдим этиб тасдиқлай олса, иккинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Ходим қуйидаги шароитда учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини олиши керак. Биринчидан, у меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтиши шарт. Иккинчидан, ишдан бўшагандан кейинги учинчи ойда ишга жойлашмаган бўлиши керак. Тўлов Марказнинг маълумотномаси асосида тўланади.

Хуллас, штат қисқариши боис ишдан бўшатилган ходимга:

ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси (550 000 сўм);

ишга жойлашмаганлиги далилини тасдиқловчи юқоридаги шартларга риоя этилганда иккинчи (550 000 сўм) ва учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи (550 000 сўм) тўланади.

Ишдан бўшатиш нафақаси ва янги иш қидириш даврида ходимда сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи солиқ солиш мақсадида унинг бошқа даромади сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15-банди). Тегишинча, уларга ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Бунда ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди). Ҳисоб-китоб қилаётганда, нафақа тўлаш пайтида қандай миқдори белгиланишидан қатъи назар, жорий йил 1 январь ҳолатига кўра амалда бўлган ЭКИҲни (2016 йилда – 130 240 сўм) қабул қилиш лозим.

Ишдан бўшатиш нафақаси 550 000 сўмни ташкил этиши сабабли (ЭКИҲнинг 12 бараваридан ошмайди) у ЖШДСдан озод қилинган. Ишдан бўшатиш нафақасидан фарқли равишда, иккинчи ва учинчи ойлар учун тўловларга ЖШДС тўлиқ солинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 7-қисми).

Яна бир жиҳат. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона учун ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда амалга ошириладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 50-банди).

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 17852 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-12-16 10:13:08, Гость_Fara:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-06-30 11:20:45, Гость_:
Оклад 991671 сум иккинчи ой бир ойлик уртача иш хакки хисоблаш керак
2021-02-24 16:14:07, Гость_:
Как расчитать расчётной после уволнения

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика