Дилерлик шартномаси тузилди. Бош компанияга 50 та сим-карта учун 250 000 сўм ўтказилди (50 х 5 000 = 250 000). Дилерга 50 та сим-карта (250 000 сўмлик) келиб тушди, шундан 10 донасини дилер 50 000 сўмга нақд пулга сотди ва нақд пул маблағларини инкассация хизмати орқали банкка топширди. Натижада дилернинг асосий ҳисоб-китоб рақамига 50 000 сўм келиб тушди. Сўнг дилер 10 та сим-карта олиш учун ўзининг асосий ҳисобрақамидан 50 000 сўмни бош компанияга ўтказди. Кейинги ойда дилернинг асосий ҳисоб-китоб рақамига бош компаниядан ҳақ – 27 000 сўм келиб тушди. Мукофот сотилган 10 та сим-карта қўлланишига қараб ҳисобланади.
Дилерлик шартномасига кўра сим-карталар сотилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
К.Шарипов,
МЧЖ директори.
– Дилерлик шартномасига кўра операцияларни акс эттириш ва расмийлаштириш воситачилик шартномаси бўйича операцияларга ўхшайди.
Дилер корхона (сизнинг корхонангиз) сотиш учун олинган товарларни балансдан ташқарида 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» (комиссияга қабул қилинган сим-карталар) ҳисобварағида ҳисобга олади.
Воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича товарларни сотишда ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Товар сотилгандан кейин дилер етказиб берувчига ҳисобот тақдим этиши керак. Унда сотилган товарлар сони ва қиймати, етказиб берувчи қоплайдиган дилернинг харажатлари қиймати, воситачилик ҳақи суммаси, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ахборот кўрсатилади.
Кўрсатилган воситачилик хизматларига тўланган ҳақ суммаси дилер учун тушум ҳисобланади. Дилер ҳақ суммасига етказиб берувчига ҳисобварақ-фактура ёзиб бериши керак, у дилерда Сотув реестрида, етказиб берувчида эса – Харид реестрида рўйхатдан ўтказилади.
Сизнинг ҳолатда қуйидаги проводкалар қилинади:
Хўжалик операциясининг номи
|
Сумма, сўм
|
Дебет
|
Кредит
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
Уяли алоқа компаниясига сим-карталар учун олдиндан тўлов акс эттирилди
|
250 000
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Банк кўчирмаси
|
Сотиш учун сим-карталар келиб тушди
|
250 000
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Юкхат
|
Харидордан нақд пул маблағлари келиб тушиши акс эттирилди
|
50 000
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
6390-«Бошқа олинган бўнаклар»
|
Кирим касса ордери
|
Дилерлик битимига кўра сим-карталарнинг сотилиши акс эттирилди
|
50 000
|
6390-«Бошқа олинган бўнаклар»
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
Сим-карталар абонентларга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
|
Сотилган сим-карталар ҳисобдан чиқарилди
|
50 000
|
|
004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Пул маблағлари инкассация хизматига топширилди
|
50 000
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
Пул маблағлари инкассация хизматига топширилганлигини тасдиқловчи квитанция
|
Инкассацияга топширилган пул маблағлари ҳисоб-китоб рақамига ўтказилди
|
50 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
|
Банк кўчирмаси
|
Уяли алоқа компаниясига сим-карталар учун олдиндан тўлов акс эттирилди
|
50 000
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Банк кўчирмаси
|
Даромад воситачилик ҳақи кўринишида акс эттирилди
|
Уяли алоқа компанияси билан имзоланган ҳисоб-китоб ҳужжатларига биноан сумма
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9030-«Хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Уяли алоқа компаниясидан воситачилик ҳақи суммасининг келиб тушиши акс эттирилди
|
27 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
Банк кўчирмаси
|
Воситачилик ҳақи суммаси бўйича бўнак ҳисобга олинди
|
27 000
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
|
Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.