Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 37 / Амалий бухгалтерия

Ишда овқатланиш

 

Чулки-пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бизнинг МЧЖда 3 сменали узлуксиз суткалик меҳнатни ташкил этиш тартиби қўлланилади. Ишлаб чиқариш цикли узлуксизлиги муносабати билан меҳнат шартномасига кўра ёлланган ошпазлар ишлайдиган жамият ошхонасида ишлаб чиқариш ходимлари учун бепул овқатланиш (сменада бир марта овқатланиш) ташкил этилган.

Корхона ошхонасида бепул овқатланиш ташкил этилганда бухгалтерия ҳисоби тартиби ҳамда корхона ва ходимлар учун солиқ оқибатлари қандай бўлади?

А.Бобожонов,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Фақат корхона ходимларига хизмат кўрсатувчи ошхона хизмат кўрсатувчи хўжаликка киради ва унга алоҳида фаолият тури сифатида қаралмайди. Ишлаб чиқаришдаги ошхонани тутиш операциялари корхона даромадлари ва харажатлари таркибида ҳисобга олинади.

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар деганда фаолияти солиқ тўловчининг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган ва мазкур солиқ тўловчининг мақсади бўлган товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хўжаликлар тушунилади (Солиқ кодексининг 139-моддаси; 21-сон БҲМС*).

 

Бухгалтерия ҳисоби

Шу сабабли асосий фаолият предмети билан боғлиқ бўлмаган, ходимларингизни иссиқ овқат билан таъминловчи ошхона ва буфетлар хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ва хўжаликларга киради. Тегишинча, ошхона харажатлари: ходимларига иш ҳақи, уларни ижтимоий суғурталашга ажратмалар, асосий воситалар амортизацияси, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш, электр энергияси, газ ва бошқа харажатлар – 2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағи дебетида ҳисобга олинади.

 

Юқоридаги меъёрлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган ошхонада ходимларнинг овқатланиш харажатлари қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ошхона фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

 

ТМЗни, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишни ва б. ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

Бепул овқатланиш хизмати тақдим этилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

 

Жисмоний шахснинг бепул овқатланишдан олинган даромади МҲТФга киритилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

 

 

Солиқ солиш

Агар корхона умумбелгиланган солиқларни тўласа, солиқ солиш тартиби қуйидагича бўлади.

Овқатланиш хизмати бепул тақдим этилиши ва корхона ошхона фаолиятидан даромад олмаслиги сабабли унинг қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киради ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 141, 143-моддалари).

Тушумдан бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган база юзага келмайди.

Корхонанинг ўз ошхонасида тайёрланган бепул овқатларни ўз ходимларига бериш товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш обороти ҳисобланмайди ва бу ҳолда ҳам қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятлар юзага келмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 1-банди).

Агар корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланса, ходимларни иссиқ овқат билан таъминлаш муносабати билан корхона қилган харажатлар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

Ходимларга бепул овқат бериш қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар таркибида компенсация тўловларига киритилади (Солиқ кодексининг 172, 174-моддалари). Уларга ЖШДС, ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари солинади.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» эксперти.

 


*Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 2415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика