Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 37 / Солиқ солиш

«Совринли» солиқни ким тўлайди?

 

Фирма «Шчедрое лето» савдо белгисининг танловини ташкил этди ва 10 нафар финалистга (ходимларига эмас) совринлар – маиший техника тақдим этилди.

Фирманинг танловда ўйналган совринларига қандай тартибда солиқ солинади?

Газетхон.

 

Корхона учун соврин сифатида бериладиган маиший техника тегишлича расмийлаштирилган ҳолда товарларнинг текинга берилиши деб қаралади. Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф бошқа тарафга ашёни текинга мулк қилиб беради (Фуқаролик кодексининг 502-моддаси). Ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида ҳадя қилиш шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши лозим (ФКнинг 504-моддаси). Берилаётган товарларга ҳисобварақ-фактурани ҳам расмийлаштириш зарур.

Товарлар текинга берилганда уларни олиш баҳоси ягона солиқ тўлови солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

ҚҚС тўловчи корхоналар учун товарларнинг текинга берилиши ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади. Бунда солиқ солинадиган база товарлар олинган нархдан (уларни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Жисмоний шахс учун лотереялар, ўйинлар, танловлар, мусобақалар (олимпиадалар), фестиваллар ва шу каби бошқа тадбирларда олинган, натура ҳолида ёки пулда ифодаланган тўловлар, совринлар ва бошқа даромадлар ютуқ деб қаралади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Ютуқлар жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киритиладиган (Солиқ кодексининг 171-моддаси), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган (Солиқ кодексининг 170-моддаси) ҳамда ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайдиган (Солиқ кодексининг 307-моддаси) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 9-банди).

Сизнинг ҳолатда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисобланмайди, сабаби уларни иш берувчилар ўз ходимларининг даромадларидан, агар бу даромадларга ЖШДС солинса, киритадилар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1–4-бандлари).

Бошқа даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти унга тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади. Шунингдек жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан солиқни энг юқори ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан ЖШДСнинг якуний суммаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари бўйича солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси). Агар ЖШДС шкала бўйича ҳисобланган бўлса, фирмангиз солиқ даври тугагандан кейин 30 кун ичида солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга соврин олган барча жисмоний шахслар бўйича (Солиқ кодексининг 187-моддаси) Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани (АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тақдим этиши шарт.

Шу тариқа, фирмангиз солиқ агенти сифатида танловда ютган иштирокчилар – солиқ тўловчиларнинг даромадларидан ҳисобланган солиқ суммасини улар амалда тўланганда ушлаб қолиши шарт. Бироқ ютуқ натура ҳолида (маиший техника кўринишида) берилиши боис пул маблағлари амалда тўланмаган бўлади. Тегишинча, тўланаётган пул маблағлари ҳисобига солиқни ушлаб қолиб бўлмайди.

Совринни олувчи жисмоний шахс унинг даромадидан ҳисобланган ЖШДСни фирма кассасига тўлаши ёки унинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиши мумкин.

Кўпинча бундай тадбирларни ўтказувчи компаниялар берилган совринлардан ЖШДСни ўз ҳисобларидан энг юқори ставкада тўлайдилар, бу уларга Солиқ кодексининг 187-моддасига кўра олувчилар ҳақидаги маълумотларни ДСИга тақдим этмаслик ҳамда соврин олганларни декларация тақдим этиш ва ДСИга бориш мажбуриятидан халос қилиш имконини беради. Бу Солиқ кодексига зид эмас – солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ ­пеняни бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Бироқ фирма тақдим этилган совринлардан ЖШДСни ўз ҳисобидан тўлаш ҳақида қарор қабул қилса, тўланган солиқ суммаси жисмоний шахслар – танлов ғолибларининг солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромади деб тан олиниши мумкин (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

 

МИСОЛ. Корхонангиз 900 минг сўмлик совринларни тақдим этди ва 207 минг сўм ЖШДСни энг юқори ставкада ўз ҳисобидан тўлади. Тўланган солиқ – 207 минг сўм танлов ғолибларининг моддий наф тарзидаги даромади деб тан олиниши мумкин, ундан ҳам солиқ ушланиши керак. Ушбу даромаддан ЖШДС 47,61 минг сўмни ташкил этади.

Сиз уни тўлашингизга тўғри келади ва бу сумма яна солиқ солиш объектига айланади... Бу солиқ суммаси нолга яқинлашмагунча давом этади.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1726 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика