Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 31 / Божхона

Ҳимоя учун 16 та медаль

 

Ашхободда Европа ва Марказий Осиё минтақавий озон тармоғининг йиллик учрашуви доирасида божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ходимларини озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Европа ва Марказий Осиёнинг мукофоти билан тақдирлашнинг тўртинчи тантанали маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

Ушбу махсус мукофот Ozon Action Programme UNEP DTIE томонидан озон қатламини сақлаш бўйича мамлакатларнинг глобал ташаббусга салмоқли ҳисса қўшишини қўллаб-қувватлаш мақсадида озонни бузувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласини бартараф этиш бўйича фаолият учун берилади. У 2010 йилдан бошлаб тақдим этилади. Мазкур ташаббус божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ходимларини, уларнинг халқаро савдо соҳасида кўп томонлама табиатни муҳофаза қилиш битимларига, масалан, Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича протоколга (Монреаль, 16.09.1987 йил), шунингдек одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва келажак авлод учун сайёрани сақлаб қолиш бўйича битимларга риоя қилиш ва уларни амалга оширишдаги ролининг оммавий эътироф этилишига ёрдам беради.

2016 йилда ЮНЕП минтақавий озон тармоғининг мукофоти илк бор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига берилди. Айтиш жоизки, худди шу мукофотга 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сазовор бўлган эди.

Шунингдек жорий йилда озон қатламини ҳимоя қилганлик учун нуфузли медаль ва фахрий ёрлиқларга 13 мамлакатнинг божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлари ходимлари сазовор бўлишди. Жами бўлиб ўзбекистонликларга уларнинг озонни бузувчи моддаларнинг ноқонуний ёки номақбул савдосининг олдини олиш бўйича хизматларини эътироф этиш маъносида 32 нафар мукофотланганлар орасида 16 та медаль берилди. ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича бош бошқармасидан таъкидлашларича, Ўзбекистон Монреаль протоколига риоя этиш бўйича режимда турибди ва бугунги кунда озонни бузувчи моддаларнинг 99,95%и тўлиқ чиқариб юборилган, бу эса Монреаль протоколида назарда тутилган муддатлардан аввалроқ бажарилаётганини билдиради.

Монреаль протоколи стратосфера озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича глобал акция учун регламентация базасини шакллантириш мақсадида 1985 йилда ишлаб чиқилган халқаро битим – Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена Конвенцияси воситасида бажарилмоқда. Бизнинг мамлакатимиз 1993 йилда Вена Конвенцияси ва Монреаль протоколининг ­аъзоси бўлди.

Бу турдаги юкларнинг чегара орқали олиб ўтилишини божхона органи назорат қилади. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (11.11.2005 йилдаги 247-сон) 2-иловага мувофиқ таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларни тижорат мақсадларида олиб кириш-олиб чиқишда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома олиниши керак. Масалан, бундай товарлар сирасига совуткичларнинг айрим турлари, музлаткич камералари ва бошқалар киради. Тегишли рухсатнома олингандан кейин мазкур юкнинг чегарадан олиб ўтилишида БЮДга ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси илова қилинади.

Ozon Action Programme берган ахборотга кўра, 2014 йилнинг май ойидан 2016 йилнинг апрелига қадар мукофот соҳиблари таркибида 68 метрик тонна озонни бузувчи модда ва аралашмалар мавжуд бўлган 10 156 баллон/контейнерлар мусодара қилинганлигининг 32 ҳолати ҳақида хабар берганлар.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1911 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика