Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 31 / Солиқ солиш

Икки турдаги хизмат бўйича ҳисоб-китоб

 

ЯСТ тўловчи кичик корхона Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ 2017 йилгача ЯСТ тўлашдан озод қилинган хизматларни кўрсатади. Хизматларнинг имтиёзли турлари билан бир қаторда II чоракдан бошлаб солиқ солинадиган хизматларни бажара бошладик. Юқорида тилга олинган қарорда (5-иловага изоҳ) айтилишича, башарти хизматларнинг имтиёзли турлари камида 80%ни ташкил этса, кичик корхоналар даромадларнинг барча турлари бўйича ЯСТ тўлашдан озод қилинадилар.

1. Бажарилган имтиёзли хизматлар фоизи қандай ҳисобланади: йил бошидан ортиб борувчи якун биланми ёки ҳар бир чорак учун алоҳидами?

2. Агар корхона хизматларнинг бир неча турини, шу жумладан Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига кўра имтиёзли турларини кўрсатса ва имтиёзли турларидан келиб тушган тушум:

кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни;

кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%идан камни ташкил этса, ЯСТ қай тартибда ҳисобланади?

О.Горбунова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1. ЯСТ бўйича солиқ даври календарь йил ҳисобланади (Солиқ кодексининг 359-моддаси). Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади (Солиқ кодексининг 360-моддаси).

Бинобарин, агар сиз икки ва ундан ортиқ фаолият тури билан шуғуллансангиз, имтиёзли хизматлар улуши имтиёзли хизматлар кўрсатишдан тушган соф тушумни йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридаги реализациядан олинган умумий соф тушумга бўлиш йўли билан аниқланади.

2. Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-бандига кўра, башарти имтиёзли хизматларни кўрсатишдан тушган соф тушум хизматлар реализациясидан тушган соф тушум умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни ташкил этса, микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига (шу жумладан бошқа даромадларига) татбиқ этилади.

Ушбу вазиятга доир мисолни кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. 2016 йил I ярмида корхона қуйидаги соф тушумга эга бўлган хизматлар турларини кўрсатди:

бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари бўйича – 15,0 млн сўм (имтиёзли хизмат);

риэлторлик хизматлари бўйича – 0,8 млн сўм (имтиёзли хизмат);

маркетинг хизматлари бўйича – 1,0 млн сўм.

Асосий воситалар чиқиб кетишидан бошқа даромадлар – 3,5 млн сўм ҳам бор.

Имтиёзли хизматларни кўрсатишдан соф тушум улуши 94%ни ташкил этади (((15,0 + 0,8) / (15,0 + 0,8 + 1,0)) х 100), яъни 80%дан ортиқ. Шу сабабли мазкур юридик шахснинг 20,3 млн сўмлик барча даромадларига (15,0 + 0,8 + 1,0 + 3,5) солиқ солинмайди.

Ер солиғининг 3 баравари суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган ЯСТнинг энг кам миқдорини бу ҳолда ҳисоблаш керак эмас, сабаби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига кўра, мазкур Низом ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлган корхоналарга татбиқ этилмайди.

 

Агар имтиёзли хизматларни кўрсатишдан соф тушум улуши 80%дан камни ташкил этса, юқоридаги имтиёзлар фақат ушбу хизматларни кўрсатишдан олинган даромадларга (тушумга) татбиқ этилади.

 

2-МИСОЛ. Корхонанинг 2016 йил I ярмидаги риэлторлик хизматларидан тушуми 10 000 минг сўмни ташкил этади. Реализациянинг ушбу ҳажми 2017 йил 1 январгача ЯСТ тўлашдан озод қилинган (Президентнинг ПҚ-1754-сон қарори).

5%лик ставкада солиқ солинадиган бошқа (имтиёз берилмаган) хизматларни кўрсатишдан тушум ҳажми – 100 000 минг сўм. Ер солиғининг 3 баравари суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган ЯСТнинг энг кам миқдори 7 100 минг сўмни ташкил этади. Имтиёз татбиқ этиладиган риэлторлик хизматларини кўрсатишдан тушум улуши 9%га тенг (10 000 / 10 000 + 100 000) – 80%дан кам.

Имтиёзни қўлламаган ҳолда белгиланган ставкадаги (5%) ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз. У 5 500 минг сўмни ташкил этади ((100 000 + 10 000) х 5%).

Ҳисоб-китоб бўйича ЯСТ суммаси ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисобланган ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлганлиги сабабли корхона 1 600 минг сўм (7 100 – 5 500) солиқни қўшимча ҳисоблаши керак. Ушбу сумма кейинчалик имтиёзни қўллаган ҳолда ҳисобланган ЯСТга қўшилади.

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси имтиёзли бўлмаган тушумдан (100 000 минг сўм) ва ЯСТни қўшимча ҳисоблашдан (1 600 минг сўм) ЯСТ суммаси сифатида белгиланади ҳамда 6 600 минг сўмга (100 000 х 5% + 1 600) тенг бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда бошқа фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари шарт.

Бухгалтерия ҳисобида имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар суммаси бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) ҳисобга олинмайди, балки ­013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварағи дебетида акс эттирилади. Имтиёзли давр тугагач у 013-ҳисобварақ кредитига ҳисобдан чиқарилади (Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10–12-бандлари, АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бунда ҳисобдан чиқарилгандан сўнг бўшаган маблағлар ҳақидаги ахборот корхонада имтиёзли давр ўтгач 5 йил давомида сақланиши керак.

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика