Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 31 / Устуворликлар

Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

 

I. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва мамлакатни модернизация қилишни чуқурлаштириш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш

 

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,5 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш орқали эришилди.

 

Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

(2015 йилнинг шу давридагига нисбатан фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

 

Ўсиш суръатлари

 

Ялпи ички маҳсулот

 

107,8

 

Саноат

 

106,7

 

Чакана савдо айланмаси

 

114,1

 

Қурилиш ишлари

 

117,5

 

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми

 

111,8

 

Қишлоқ, ўрмончилик ва балиқчилик хўжалиги

 

106,8

 

Жами хизматлар

 

112,9

 

 

Жорий йил бошидан буён 2016–2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 6,5 мингта сервис объекти ташкил этилгани хизматлар ҳажмининг 12,9 фоиз ва ЯИМ таркибида хизматлар улушини 2015 йил биринчи ярмидаги 57,1 фоиздан 57,6 фоизгача ошириш имконини берди.

Саноатда қайта ишлаш тармоқларининг улуши ўтган йилнинг шу давридаги 77,5 фоиздан 78,6 фоизга ошди ва бу жорий йил биринчи ярмида саноатнинг қарийб 80 фоиз ўсишини таъминлади.

Хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида товарлар ишлаб чиқарадиган тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари қайд этилди: кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлар – 129,9, тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм маҳсулотлари – 116,6, озиқ-овқат маҳсулотлари 113,9, фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари – 124, қурилиш материаллари 113,9 фоизни ташкил қилди. Бунинг самарасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарда 35 дан ортиқ турдаги янги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Жорий йил бошидан буён маҳаллийлаштириш дастури асосида қиймати 2,3 трлн сўмдан зиёд маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 2015 йилнинг шу давридагига нисбатан ўсиш 1,5 баробар, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 795 млн долларни ташкил қилди.

Шу йилнинг биринчи ярмида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1,9 млрд долларлик 43 ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Шу билан бирга, умумий қиймати 3,4 млрд доллардан зиёд 72 йирик янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Банклар умумий капитали жорий йилнинг биринчи ярмида 23,3 фоиз, уларнинг активлари 25,1 фоиз, банклардаги депозитлар 27,7 фоиз кўпайди. Натижада тижорат банклари маблағлари ҳисобидан иқтисодиётга кредит ажратиш ҳажми 26,2 фоиз ўсди. Бунда банк кредитларининг қарийб 80 фоизини инвестиция мақсадлари учун узоқ муддатли кредитлар ташкил қилди.

Шу йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 23 фоиздан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этди. Уларнинг ҳажми ўтган йил шу давридагига қараганда 17,2 фоиз ўсди ва 1,8 млрд долларни, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1,2 млрд долларни ташкил қилди.

Ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг 51 фоиздан ортиғини корхона ва аҳоли маблағлари ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар ташкил қилди. Бу фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик даромадлари ўсишини рағбатлантириш ва аҳоли яшаш даражаси ҳамда шароитларини юксалтириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш учун қўшимча ички захиралар жалб этилгани самарасидир.

Шу йилнинг биринчи ярмида йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини ўртача 9,8 фоиз, электр энергияси истеъмоли ҳажмини йилига ўртача 265,6 минг кВт/соат ва ЯИМда энергия ҳажмини 7,6 фоиз камайтиришга эришилди.

 

II. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш

Маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, шу йилнинг биринчи ярмида товар ва хизматлар экспорти ҳажмини 2,4 фоиз ошириш таъминланди.

Жорий йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган қарийб 600 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 208 турдаги янги маҳсулот экспортга етказиб берилди. Янги экспорт бозорлари сони 44 тага кўпайди.

 

III. Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш

Жорий йилнинг биринчи ярмида 2015–2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш фаол давом эттирилди. Хусусан, Фарғона водийси вилоятларини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан тўғридан-тўғри темир йўл орқали боғлайдиган, 19,2 км узунликдаги ноёб туннелга эга 123,1 км лик Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ишга туширилди.

2013–2020 йилларда Телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши самарасида жорий йил биринчи ярмида кенг полосали фойдаланиш учун 1 250 кмдан зиёд оптик-толали тармоқлар барпо этилди. Аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражаси 68 фоизга етказилди. Давлат ахборот ресурслари сони 318 тага етказилди, давлат органлари ахборот тизимлари 485 га етди, 286 турдаги интерфаол хизматлар жорий этилди. Ўтган даврда Ягона портал орқали 677 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди ва ўсиш ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,7 баробарни ташкил қилди.

Аҳоли ҳаёт даражасини янада ошириш мақсадида шу йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда 6 млн квадрат метр, жумладан, қишлоқ жойларда 4,4 млн квадрат метр уй-жой, шунингдек, узунлиги 856,7 км, қишлоқ жойларда эса 641,6 км сув тармоқлари фойдаланишга топширилди. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастури доирасида 5,1 мингдан зиёд уй қурилди.

 

IV. Хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат иштироки улушини босқичма-босқич камайтириш

Иқтисодиётда давлат иштирокини янада камайтириш мақсадида жорий йил биринчи ярмида қиймати 267,5 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан 305 давлат активлари хусусий мулкдорларга сотилди.

Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури доирасида 30 акциядорлик жамиятида хорижий инвесторларга низом жамғармасининг 15 ва ундан кўп ҳажмдаги давлат улушлари сотилди. Бунинг самарасида низом жамғармасида давлат улушига эга акциядорлик жамиятлари сони 1,8 баробар, яъни 374 тадан 202 тага камайди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун кичик бизнес субъектларига 8,3 трлн сўмлик кредитлар ажратилди, ўсиш 2015 йилнинг шу давридагига нисбатан 1,3 баробарни ташкил қилди. Жумладан, қиймати 1,8 трлн сўмлик микрокредитлар ажратилди. Халқаро молия институтларининг 102,4 млн доллар миқдоридаги кредит линиялари ўзлаштирилди.

Жорий йил бошидан «ягона дарча» марказлари орқали мамлакатимизнинг 48 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига давлат хизматлари кўрсатилди.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда янада рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар шу йилнинг биринчи ярмида 16,4 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари, уларнинг асосий қисмини саноат ва қурилиш соҳасида (31,4 фоиз) ташкил қилиш, ЯИМда кичик бизнес улушини 2015 йилнинг биринчи ярмидаги 44,7 фоиздан 46 фоизга, саноатда 35,5 фоиздан 41,9 фоизга, инвестицияларда 33,5 фоиздан 37,7 фоизга, бандликда 77,3 фоиздан 77,7 фоизга ошириш имконини берди.

 

V. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш

Жорий йилнинг биринчи ярмида фермер хўжаликлари сони 17,6 мингтага кўпайди ва 101 мингтани ташкил этди. Экин майдонларининг оптималлаштирилиши самарасида жорий йилда унумдорлиги ва ҳосилдорлиги паст ерлар ҳисобидан пахта далалари 30,5 минг гектарга қисқартирилди.

Жорий йил бошидан 1,5 млн тонна картошка (2015 йилнинг шу давридагига нисбатан 109,1 фоиз), 2,9 млн тонна сабзавот (109,5 фоиз), 176,6 минг тонна полиз маҳсулотлари (108,3 фоиз), 906,7 минг тонна мева ва резаворлар (108 фоиз) ва 26,6 минг тонна узум (109,4 фоиз) етиштирилди. Қорамоллар умумий бош сони 11,7 млн дан ошди (105,6 фоиз), 1 008,1 минг тонна гўшт (106,8 фоиз), 4 205,5 минг тонна сут (107,1 фоиз), 3 065,8 млн дона тухум (109,1 фоиз) ва бошқа маҳсулотлар тайёрланди.

 

VI. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш

Аҳоли бандлигини таъминлаш вазифасини изчил амалга ошириш мақсадида 2016 йил биринчи ярмида Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилиши самарасида 462,5 минг янги иш ўрни, жумладан, қишлоқ жойларда 276,7 минг (умумий соннинг 59,8 фоизи) ташкил этилди.

2016 йил бошидан буён 16,8 минг ўқувчига мўлжалланган 47 умумтаълим мактаби, 2 мусиқа ва санъат мактаби, 120 ўқувчига мўлжалланган 2 касб-ҳунар коллежи ва 100 ўринли 1 ётоқхона, 50 болалар спорти объекти, 440 ўринли ва бир сменада 225 кишини қабул қилишга мўлжалланган тиббиёт муассасалари барпо этилди.

 

VII. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида шу йилнинг биринчи ярмида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, мустаҳкам, соғлом ва аҳил оилани шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилди.

Оила қураётган ёшларни тиббий кўрикдан, ҳомиладор аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш, болаларни 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши эмлаш ишлари кучайтирилди ва кенгайтирилди.

147 мингдан зиёд бола имтиёзли йўлланмалар асосида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилди. Оилалар, хотин-қизлар ва болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олиш шароитларини яхшилаш мақсадида мамлакатимиздаги 5 санаторий-профилакторияда қиймати 12,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Жорий йил бошидан буён «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида жами 4,4 трлн сўм ва 111 млн доллардан зиёд маблағ ўзлаштирилди.

 

Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ахбороти асосида.

Прочитано: 2107 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика