Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 28 / Парламент хабарлари

Сенат ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларнинг якунини чиқарди

 

8 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунлари муҳокама қилинди.

 

Конституциямизнинг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг ­23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 8, 10 ва 11-моддаларига мувофиқ, жорий йилнинг май–июнь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бу галги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнлари чуқурлашиб бораётган, сифат жиҳатидан янги ижтимоий-иқтисодий шароитда бўлиб ўтди. Сайловни юқори ташкилий савияда ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғинларининг органларини шакллантиришда кенг иштирок этиш борасидаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўла-тўкис рўёбга чиқариш учун Сенат Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси тузилди, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси тасдиқланди.

Амалга оширилган ишлар аҳолининг сиёсий онгини юксалтиришда ва сайловларни ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказишда, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари этиб энг муносиб фуқароларнинг сайланишида муҳим роль ўйнади.

Умуман, сайлов жараёнларида 9 764 нафар фуқаролар йиғинлари раиси ва уларнинг 105 мингдан ортиқ маслаҳатчилари сайланди. Янги сайланган раисларнинг 73,6 фоизи олий маълумотли, 82,4 фоизи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимида ва тадбиркорлик соҳасида бошқарув иш тажрибасига эга, 67 фоизи ушбу лавозимга биринчи марта сайланди. Раисларнинг 865 нафари аёллардир.

Сайланган фуқаролар йиғинлари раислари маслаҳатчиларининг 51,1 фоизи олий маълумотга эга бўлса, 25,4 фоизини аёллар ташкил қилади. Уларнинг 53,3 фоизи ушбу вазифага биринчи марта сайланди.

Сайлов натижалари таҳлили аҳолининг сайлов жараёнларида ижтимоий фаоллиги ошганлиги, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларидаги ўрни ва аҳамияти долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.

Шунингдек, Сенат Кенгаши сайлов натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари органларини шакллантириш, шу жумладан, фуқаролар йиғинлари Кенгашларини, фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссияларини сайлаш, шунингдек, янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари учун соҳага доир қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини тушунтириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Шу куннинг ўзида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 2343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика