Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 28 / Хўжалик юритиш қоидалари

МЧЖдан НТМга

НТМ ННТдан нимаси билан фарқланади? Таълим фаолиятига лицензия олиш учун МЧЖнинг ташкилий-ҳуқуқий мулкчилик шаклини (ХХТУТ коди – 92200) НТМга ўзгартириш шартми?

И.Ким,

МЧЖ ХК бош бухгалтери.

– Устав бўйича мақсади пулли таълим хизматларини кўрсатиш бўладиган юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар НТМ ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгилайдилар.

ННТ – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. ННТ жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида ташкил этилиши мумкин («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси 1-қисми, 10-моддаси).

Билим олиш ҳуқуқи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш орқали таъминланади («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-қисми). Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2004 йилдаги 100-сон қарори билан Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланган. Нодавлат таълим муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклининг номида лицензияловчи орган «муассаса» юридик атамасини қўллайди, у нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бирини англатади (ФКнинг 76-моддаси). Шу сабабли устав бўйича мақсади пулли таълим хизматлари кўрсатиш бўладиган юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ташкилий-ҳуқуқий шакл – нодавлат таълим муассасасини белгилайдилар.

НТМ уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пулли таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақли. Унинг ушбу ҳуқуқи «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 6-қисмида ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасида мустаҳкамланган.

Қонун ҳужжатларида барча нодавлат таълим муассасалари фақат нотижорат муассасаси шаклида ташкил этилиши мумкинлигини белгиловчи аниқ меъёр мавжуд эмас. Бироқ рўйхатдан ўтказувчи ва лицензияловчи органлар юридик шахс таълим хизматлари кўрсатиш ниятини билдирганда НТМ сингари ташкилий-ҳуқуқий шаклдан албатта фойдаланиш кераклигини назарда тутадилар. Шунга қарамай, формулировкаларнинг етарлича аниқ эмаслиги саволларни юзага келтиради. Қонун ҳужжатларига барча нодавлат таълим муассасалари учун мажбурий ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгиловчи алоҳида меъёрнинг киритилиши уларни ҳал этишга хизмат қилган бўлар эди.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1592 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-06-07 12:56:32, Гость_Нодир:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-11-03 14:52:11, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика