Norma.uz

Кейинги бекат – пенсия

 

Кейинги бекат – пенсия

Биз ўқувчиларимизни турли касбдаги ходимларга пенсияларни расмийлаштириш хусусиятлари билан таништиришда давом этмоқдамиз. Темирйўлчилар бу ҳақда нималарни билишлари кераклиги ҳақида ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсияларни тайинлаш услубияти бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаев гапириб берди.

 

 

 

– Темирйўлчилар белгиланган ёшдан 10 ва 5 йил олдин пенсияга чиқишга ҳақли. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?

– Ҳаммаси ушбу фаолият соҳаси ходимларининг касблари, лавозимлари ва кўрсаткичларига боғлиқ. Имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи махсус рўйхатларда1 назарда тутилган. Бандажчилар, қўрғошинли-қалайли қотишмаларни қуювчилар, қувурларни елпувчи-тозаловчилар пенсияга умумбелгиланган ёшдан 10 йил аввал чиқадилар (2-сон Рўйхатнинг I қисми). Иши турли цистерналарни таъмирлаш билан боғлиқ ҳаракатдаги таркибни таъмирловчи слесарлар ҳам имтиёз эгаларига киради.

Темир йўл соҳасидаги касбларда ишловчилар ва мутахассисларнинг анча катта рўйхатига 5 йил аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилган (3-сон Рўйхатнинг I қисми). Уларга бригадирлар, поездлар анча интенсив ҳаракатланадиган станциялар навбатчилари, машинистлар ва машинистларнинг ёрдамчилари, вагонларни кўздан кечирувчилар, юк поездлари операторлари, кондукторлари ва бошқа ихтисосликларга эга ходимлар киради. Жами – 20 дан ортиқ номланишни ўз ичига олган.

Шуни қайд этмоқчиманки, баъзан ходимлар ва иш берувчиларда рўйхатларда кўрсатилган касбларни қўллашга доир ихтилофлар юзага келади. Масалан, 3-сон Рўйхатнинг I қисмида юк поездлари кондукторлари бор. Бироқ имтиёзли пенсия тайинлашни юк поездларининг бош кондукторлари талаб қилиб чиқадиган ҳолатлар учрайди. 3-сон Рўйхатда бундай касб қайд этилмаган. Агар «юк поездлари кондукторлари» сўзлари кўпликда берилгани унга бош кондукторлар ҳам киради дегани эмас.

Бироқ 3-сон Рўйхатдаги шунга ўхшаш касбларга қарасак, бошқа хулосага келишимиз мумкин. Масалан, «поезд диспетчерлари ва катта поезд диспетчерлари»ни олайлик. Ушбу мисолдан кўринганидек, «катта поезд диспетчерлари» касби алоҳида кўрсатилган.

Рўйхатларни қўллаш тартиби Йўриқнома2 билан белгиланган. Унга кўра, 2-сон Рўйхатнинг I қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I қисмида ишчилар касби умумий номланиш асосида киритилган ҳолатларда, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига ушбу касбларнинг мазкур ишлаб чиқаришда банд бўлган барча номланишидаги ишчилари эга бўлишади, шу жумладан бош ва катта ишчилар ҳамда уларнинг ёрдамчилари (масалан, 2-сон Рўйхатнинг I қисми «Нефть, газ, газ конденсати, кўмир ва сланецни қайта ишлаш» Х бўлимида барча номланишдаги аппаратчилар кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан бош аппаратчилар, катта аппаратчилар ва уларнинг ёрдамчилари ҳам фойдаланади).

Хулоса: касблари рўйхатларда тўғридан-тўғри кўрсатилган ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Рўйхатларда кўрсатилмаган темир йўл транспортининг қолган ходимлари 60 ёш (эркаклар) ва 55 ёшда (аёллар) пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

– Имтиёзли пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун қанча иш стажи бўлиши зарур?

– Кўриб турганимиздек, рўйхатларда кўрсатилган касб эгалари ўта зарарли ва оғир меҳнат шароитларида ишлайдилар. Бу 10 йил олдин пенсияга чиқиш хоҳишини билдирган ходим умумий стаждан ташқари махсус стажга ҳам эга бўлиши зарурлигини англатади.

Ушбу талаб «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси «а» банди ва 12-моддаси «б» бандида белгиланган. Ходимлар (2-сон Рўйхатнинг I қисми) тўлиқ иш куни банд бўлишлари шарт. Эркаклар иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили меҳнат шароити оғир ишларга тўғри келиши, аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келиши шарт.

Меҳнат шароити ўта зарарли ишларда (эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой) ишлаган ходимларга пенсия умумбелгиланган пенсия ёши (Қонуннинг 7-моддаси) шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.

Пенсияга 5 йил олдин чиқишга ҳақли бўлганлар (3-сон Рўйхатнинг I қисми) ҳам умумий ва махсус стажга эга бўлиши зарур. Эркаклар иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи махсус стажга тўғри келган тақдирда, аёллар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили «зарарли» ишларга тўғри келган тақдирда имтиёзга эга бўладилар.

Агар ходимлар меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда (эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил) ишлаган бўлсалар, уларга пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланади.

МИСОЛ. Агар темир йўл транспорти ходимида 2-сон Рўйхатнинг I қисми бўйича 18 йил умумий ва 10 йил махсус иш стажи бўлса, тегишинча, у умумбелгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқишга ҳақли бўлмайди. Унинг иш стажи Қонуннинг 37-моддаси «а»–«и» бандларида назарда тутилганига мувофиқ келиши учун қўшимча яна 2 йил ишлаб бериши зарур.

– Махсус стажни ҳужжатлар билан тасдиқлаш керакми?

– Ҳа, албатта. Зеро рўйхатлар иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарорининг 2-банди).

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2014 йилдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган, шунингдек Меҳнат шароитларини баҳолаш услубияти ва иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш (АВ томонидан 28.05.1996 йилда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинган.

Ушбу ҳужжатларга кўра рўйхатлар қуйидаги тартибда қўлланади:

 

Рўйхатлар

 

Меҳнат шароитлари тоифаси

 

1. Умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сон рўйхати (I қисми)

 

3.4

 

2. Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сон рўйхати (I қисми)

 

3.3

 

 

Агар меҳнат шароитлари тоифаси баҳолашга мувофиқ келмаса, имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмайди.

МИСОЛ. Бандажчиларнинг (2-сон Рўйхатнинг I қисми) иш ўрнини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра меҳнат шароитлари тоифаси 3.3 ни ташкил этди, бу 3-сон Рўйхат бўйича меҳнат шароитлари тоифасига мувофиқ келади. Демак, улар имтиёзли шартларда пенсияга чиқишга ҳақли эмас, сабаби бандажчилар 3-сон Рўйхатда назарда тутилмаган.

– 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмайдиларми?

– Йўқ, бундай ҳуқуққа эга эмаслар, сабаби бандажчилар 3-сон Рўйхатда назарда тутилмаган.

Аттестация 5 йилда камида 1 марта ўтказилади. Тегишинча, унинг камида 2 та натижасига эга бўлиш зарур (2-сон Рўйхатнинг I қисми бўйича, аёллар учун махсус стаж 7,5 йилни, эркаклар учун эса 10 йилни ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда). 3-сон Рўйхат бўйича аёллар учун камида 2 та аттестация, эркаклар учун камида 3 та аттестация ўтказилган бўлиши керак (чунки аёллар учун белгиланган махсус стаж 10 йилга, эркаклар учун эса 12,5 йилга тенг).

– Агар махсус стаж камлик қилса, имтиёзли пенсия тайинланадими?

– Махсус стажнинг камлиги бунга халал бермайди. Асосийси, у аттестация натижалари билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай ҳолларда пенсия қуйидаги тартибда тайинланади:

2-сон Рўйхатнинг I қисми бўйича

 

Эркаклар

 

Аёллар

 

махсус стажи

 

ёши

 

махсус стажи

 

ёши

 

5 йил

 

55 ёш

 

3 йилу 9 ой

 

52 ёш

 

6 йил

 

54 ёш

 

4 йил

 

51 ёш

 

7 йил

 

53 ёш

 

5 йил

 

50 ёш

 

8 йил

 

52 ёш

 

6 йил

 

49 ёш

 

9 йил

 

51 ёш

 

7 йил

 

48 ёш

 

 

 

3-сон Рўйхатнинг I қисми бўйича

Эркаклар

 

Аёллар

 

махсус стажи

 

ёши

 

махсус стажи

 

ёши

 

6 йилу 3 ой

 

58 ёш

 

5 йил

 

53 ёш

 

7 йилу 6 ой

 

57 ёш

 

6 йил

 

52 ёш

 

10 йил

 

56 ёш

 

8 йил

 

51 ёш

 

 

Бунда умумий иш стажига қўйиладиган талаб сақланади, у эркакларда – камида 20 йил ва аёлларда – камида 15 йилни (Қонуннинг 11-моддаси «а» банди); эркакларда – камида 25 йил ва аёлларда – камида 20 йилни (Қонуннинг 12-моддаси «б» банди) ташкил этиши керак.

Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, темир йўл транспорти ходимларининг иш куни давомийлигига қўйиладиган талаб ҳам мажбурий шартлар сирасига киради. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш вақтининг камида 80%и ишни тегишли шароитларда бажариш учун сарфланган бўлиши керак.

Бунда ўз иш жойидан ташқарида меҳнат вазифаларини бажариши ходимни имтиёзли пенсия таъминотидан маҳрум этмайди.

– Муайян сабабларга кўра махсус стажга киритилмайдиган даврлар борми?

– Булар иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти, академик (ўқув) таътиллари. Малака ошириш курсларида, клиник ординатурада (интернатурада) ўқиш даврлари, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ёки ўқиш даврлари ҳам ҳисобга олинмайди.

Агар талабалар, тадқиқотчи стажёрлар, интернлар, аспирантлар ўқиш вақтини имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш билан бирга олиб борган бўлсалар, тўлиқ иш куни давомида банд бўлган тақдирдагина ушбу давр махсус стажга киритилади.

МИСОЛ. Бандажчи кўрсатилган касбда 10 йил ишлади, бироқ унинг меҳнат фаолияти давомийлиги кунига 4 соатни ёки 0,5 ставкани ташкил этган. Тегишинча, унда махсус иш стажи мавжуд эмас.

Кўрсатилган ишларда доим банд бўлмаган ходимларга махсус стаж амалда ишлаган вақтига қараб ҳисобланади.

МИСОЛ. Агар ўша бандажчи кўрсатилган касбда 10 йил ишлаган, бироқ бу ишда йилига атиги 6 ой банд бўлган бўлса, унинг махсус стажи фақат 5 йилни ташкил этади.

– Сўзингизга қараганда, темирйўлчига имтиёзли пенсия тайинланиши учун зарур бўладиган ҳужжатлар пакетига анчагина маълумотномаларни илова қилиш керак кўринади. Булар қандай ҳужжатлар эканини айтиб берсангиз.

– Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи маълумотномани3 ташкилот маъмурияти беради. Унда меҳнат фаолияти давомидаги бандлиги (тўлиқ ёки қисман), бажариладиган ишнинг хусусияти кўрсатилади.

Мисол ёрдамида тушунтираман. 3-сон Рўйхатда поездлар интенсив ҳаракатланадиган участкаларда магистрал темир йўлларнинг сунъий иншоотларини таъмирловчилар кўрсатилган. Бундай ҳаракат бўлмаганда таъмирловчилар имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқидан фойдалана олмайдилар.

Меҳнат дафтарчаси ёки бошқа ҳужжатларда поездлар ҳаракати интенсивлиги бор-йўқлиги кўрсатилмайди. Тегишинча, ушбу иш далили алоҳида маълумотномада кўрсатилган бўлиши керак.

Бу ўринда шуни ҳам қайд этиш лозимки, Қонуннинг 43-моддаси 8-қисмига мувофиқ, корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисобланиши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонун ҳужжатларида белгиланганидек жавобгар бўладилар.

Яна бир бор эслатиб ўтаман. Имтиёзли шартларда пенсия олиш учун темирйўлчилар қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

махсус иш стажи;

иш вақти давомийлиги нормаларига қўйиладиган талабларга риоя этганлиги.


 

Темирйўлчиларга пенсия тайинлаш хусусиятлари билан мухбиримиз

Алла Ромашко қизиқди.

 


1Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхати (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган).

2Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

3Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 11-илова.

Касблари рўйхатларда тўғридан-тўғри кўрсатилган ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар

 

 

Хатога йўл қўймаслик учун

54 ёшда пенсияга чиқаётганда стаж қандай ҳисобланишини тушунтириб берсангиз.

Г.П.

Тошкент ш.

– Аёллар имтиёзли шартларда (54 ёшда) пенсияга чиқишида, бошқа турдаги пенсиялар билан бўлганидек, аввал унга ҳуқуқи бор-йўқлигини аниқлаб олиш зарур.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 12-1-моддасига мувофиқ, Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу бандларда назарда тутилган иш стажига қуйидагилар киради:

а) ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса.

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.

Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;

б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

г) якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият, суғурта бадаллари тўланган тақдирда.

Шу тариқа, талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажи фақат ҳақиқатдаги меҳнат фаолияти даврларидан таркиб топади ва унга қуйидагилар киритилмайди:

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;

олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;

бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил;

офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ТИВ томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр.

Кўрсатилган даврлар (Қонуннинг 37-моддаси «д»–«и» бандлари) 54 ёшдан пенсияга бўлган ҳуқуқни белгилашда ҳисобга олинмайди.

Бироқ бу ҳолат улар пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмаслигини англатмайди. Улар 54 ёшдан пенсияга бўлган ҳуқуқ белгиланганидан кейингина иш стажига қўшилади.

МИСОЛ. Аёл 54 ёшдан пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилди. Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларига мувофиқ қўшилган иш стажи 19 йилу 6 ойни ташкил этди. Олий таълим муассасасида ўқиш даври – 5 йил, болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти – 2 йил. Иш стажи Қонунда назарда тутилганидек 20 йил эмас, 19 йилу 6 ойни ташкил этгани (Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларига кўра) ҳисобга олинса, тегишинча, аёл 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ушбу ҳуқуқни қўлга киритиш учун у қўшимча 6 ой ишлаб бериши керак, унинг давомида Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлайди. Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларига кўра қўшилган иш стажи зарур бўлган 20 йилни ташкил этганидан сўнг қолган даврлар стажга киритилади ва у 27 йилни ташкил этади: 20 йил (Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларига кўра) + 5 йил (олий таълим муассасасида ўқиш даври) + 2 йил (болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти).

Жамғармаларингизни олинг

Мен бошқа мамлакатдаги доимий яшаш жойига чиқиб кетяпман. Ўзбекистонда яшаган бутун даврда ишлаганман. Менда ШЖБПҲ дафтарчаси бор, унда муайян сумма йиғилиб қолган. Шу пулни олишга ҳақлиманми? Бунда Пенсия жамғармасига мурожаат қилишим керакми? Ёки пенсия жамғармалари фақат пенсияга чиққандан кейин олинадими?

И.Решетников.

– «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) 17-моддаси 2-қисмига мувофиқ, фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Тўлов яшаш жойидаги акциядорлик-тижорат Халқ банки филиаллари томонидан тўланади. Бунинг учун чиқиб кетаётган шахс ариза, «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўчирилган» белгиси ҳамда ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг доимий яшаш жойига чиқиб кетаётганлиги ҳақидаги стикери қайд этилган паспорт, чиқиб кетиш варақасини тақдим этиши керак. Мазкур ҳолда пенсия ёшига етиши ёки давлат пенсиялари турларидан бирига ҳуқуқи мавжуд бўлиши шарт эмас.

Зафаржон Хўжаев,

ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия

аппаратининг пенсияларни тайинлаш услубияти бўлими бошлиғи.

 

 

Банкдан бонус

Ўтган йилдан буён Ўзбекистон Миллий банкининг пластик карточкаси орқали пенсиямнинг 30%ини оламан. Ҳозир банк ушбу карточкага йилига қўшимча 22% ёки ойига 1,8% ҳисоблаб ёзмоқда.

Бу ишламайдиган пенсионерлар учун мадад бўляпти. Шу сабабли ҳар томонлама ўйлаб кўриб, банкнинг Мирзо Улуғбек туман бўлинмасига бутун пенсиямни пластик карточкага ўтказишни сўраб ариза ёздим. Бироқ савол туғилмоқда: ушбу «бонуслар»га пенсионернинг қўшимча даромади деб қаралмайдими, зеро у муайян суммага етганда пенсия тўловига таъсир ўтказиши аён?

Яна бир савол: агар банкда ҳисобрақам очтириб, жамғармаларимни унга қўйсам, ушбу қўшимча даромадлар йиллик 22% кўринишидаги «бонуслари» билан бирга пенсия тўловига таъсир ўтказувчи даромад деб баҳоланмайдими?

Н.Давидова.

Тошкент ш.

– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси Банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан сўмдаги банк пластик карточкалари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда риоя этиладиган тарифлар режасини қайта кўриб чиқиб, тасдиқладилар. У шу йил 1 мартдан кучга кирди.

Тарифга кўра банклар жисмоний шахсларнинг карточка ҳисобрақамларидаги қолдиққа Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдоридан кам бўлмаган фоизни ҳисоблаб ёзадилар. Ҳозирги пайтда у 9%га тенг.

Шу билан бирга, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (25.04.1996 йилдаги 216-I-сон) 20 ва 28-моддаларига мувофиқ, банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар. Банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.

Жисмоний шахсларнинг карточка ҳисобрақамларидаги қолдиққа ҳисоблаб ёзилган фоиз қўшимча даромад ҳисобланади. У пенсия тўлаш миқдорига таъсир ўтказмайди.

 

Муродилла Эшматов,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари.

Прочитано: 3275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика