Norma.uz

Муддатли ишловчиларга кафолат берилмайди

 

Опам компрессор заводида ишларди. Кадрлар бўлими бошлиғи ёрдамчиси декретга чиққанлиги сабабли уни вақтинча шу лавозимга қабул қилдилар. Сўнг опам декретга чиқди. У декретдалигида асосий ходима ишга чиқди. Опамни огоҳлантирмасдан ва бошқа лавозимни таклиф қилмасдан, эгаллаб турган лавозимидан бўшатишди.

Иш берувчи опамни ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантириши керак эдими? МКнинг 237-моддасига мувофиқ, декретда бўлгани сабабли уни ишга жойлаштиришга мажбур эмасми?

С.Смирнова,

котибият бошлиғи.

 

– Меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларида ҳар хил тоифадаги ходимлар учун турли имтиёз ва кафолатларни белгиловчи меъёрлар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун назарда тутилган (Меҳнат кодексининг 224–238-моддалари).

Масалан, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди), бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади (МКнинг 237-моддаси 1-қисми).

Бироқ ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар меҳнат шартномаси муддати тугаши сабабли ишдан бўшатилганда уларга МКнинг 237-моддаси билан назарда тутилган қўшимча кафолатлар татбиқ этилмайди. Шу боис ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатишга йўл қўйилади (МКнинг 105-моддаси 3-қисми).

Бироқ бу ҳолда ҳам иш берувчи кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши ва ишга жойлаштириш даврида уларнинг иш ҳақини сақлаб қолиши шарт, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак (МКнинг 237-моддаси 2-қисми).

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тарафни огоҳлантириш қоидаси ишда бўлмаган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига мўлжаллаб тузилган муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаган ҳолларда қўлланмайди.

Сизнинг ҳолатда иш берувчи ишга жойлаштириш даврида унинг иш ҳақини 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида сақлаб қолиши шарт эди.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари аниқ ва бир хилда ижро этилишини назорат қилувчи Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки прокуратурага меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши далиллари юзасидан мурожаат этишга ҳақлисиз. Текширув чоғида ушбу ҳолатлар аниқланганда иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, ишдан бўшатилган ходиманинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлари тикланиши мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1820 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика