Norma.uz

Қўшимча ишга қўшимча ҳақ масаласи

 

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандини тушунтириб беришингизни сўрайман, унда бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 30%идан юқори бўлиши мумкин эмас дейилган.

Д.Бузруков, жарроҳ.

 

– Ходимнинг ёзма розилиги билан унга ўзининг асосий иши билан биргаликда белгиланган иш куни (смена) давомида бошқа ёки худди шу касб (лавозим) бўйича қўшимча иш бажариш ёки вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажариш вазифаси топширилиши мумкин (Меҳнат кодексининг 160-моддаси; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди). Бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби ва шартлари хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ёки бажариладиган ишлар ҳажми ортганда ҳам қўлланилади (Низомнинг ­26-банди).

Шуни ҳисобга олиш зарурки, ўриндошликни белгилашда ҳам, уни бекор қилишда (муддатдан олдин бекор қилишда) ҳам меҳнат шартномасига қўшимча битимларни имзолаш йўли билан унга ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди (МКнинг 96-моддаси). Ходим қўшимча ишни бажаришдан муддатидан олдин бош тортишга, иш берувчи эса уни бажариш ҳақидаги топшириқни бекор қилишга ҳақли.

Бир неча касб ва лавозимда ишлашга, қоидага кўра, ушбу ходим тегишли бўлган ходимлар тоифаси доирасида рухсат берилади.

Ташкилотнинг ходими қўшимча ишни бажарадиган муддат, унинг мазмуни ва ҳажми иш берувчи томонидан, ходимнинг ёзма розилиги бўйича белгиланади (Низомнинг 22-банди). Бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимча ҳақ тўланади (Низомнинг 23-банди). Унинг миқдори, агар ички меҳнат тартибида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра белгиланади (Низомнинг 24-банди). Шу тариқа, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги ёки ишдан озод этилмаган ҳолда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимча ҳақ миқдори чекланмаган. Бюджетдан молияланадиган муассаса ва ташкилотлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг бир неча касб ва лавозимда ишлаши иш берувчилар томонидан молия ҳамда меҳнат вазирликлари билан келишган ҳолда белгиланади (Низомнинг ­21-банди). Унинг учун қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 30%идан юқори бўлиши мумкин эмас (Низомнинг ­25-банди).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика